УЕФА «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»га қарши интизомий иш очганини эълон қилди.
Бунга сабаб, ушбу 3 клуб Европа Суперлигасига асос солган қолган 9 жамоадан фарқли ўлароқ лойиҳадан воз кечишмаяпти.
Аввалроқ УЕФА Суперлигани тарк этган «Арсенал», «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Интер», «Милан» ва «Атлетико» билан реинтеграция борасида келишиб олганди.