Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Европа лигаси. Финал «Вильярреал» - «Манчестер Юнайтед» (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Испаниянинг «Вильярреал» ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клублари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув Полшанинг Гданск шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

«Вильярреал»

“Сариқ сувости кемаси” мавсумни Ла лигада 7-поғонада якунлади. Клуб бу орқали Европа лигасининг навбатдаги мавсуми учун йўлланмани нақд қилиб қўйди. Аммо жамоа Европа лигаси финалида ғалаба қозонса, Европа чемпионлар лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.

«Вильярреал» финалгача анча машаққатли йўлни босиб ўтишига тўғри келди. "Динамо Киев" ҳамда "Динамо Загреб" клубларини қийналмасдан енга олди. Чорак финалда тўқнаш келган Загребнинг «Динамо»си, ундан олдинги босқичда «Тоттенҳем»ни ажойиб камбек эвазига мағлуб эта олганини барчамиз кўрган эдик. Ярим финалда кучли рақиб, «Арсенал»ни мусобақа билан хайрлашишга мажбур этди. Унаи Эмери ўзининг собиқ жамоасини аяб ўтирмади. Юқоридаги рақибларни енгиб, финалнинг ҳақли қатнашчисига айланди.

Жамоанинг финалгача йўли:

1/16 финал: «Зальцбург» (умум. 4:1)

1/8 финал: "Динамо Киев" (умум. 4:0)

1/4 финал: "Динамо Загреб" (умум. 3:1)

1/2 финал" «Арсенал» (умум. 2:1)

“Манчестер Юнайтед”

Манкунианликлар Англия премьер-лигасини 2-поғонада якунлашди. Табиийки, чемпионлар лигаси учун йўлланма билан муаммо йўқ. Аммо олдиндаги мақсад – яна бир титулни қўлга киритиш. Дунёдаги энг катта мухлислар аудиториясига эга бўлган клублардан бири, соврин қўлга киритиш борасида анча оқсаган. Улар сўнги бор, бундан роппа-роса 4 йил олдин, айнан Европа лигаси кубогини боши узра баланд кўтарган эдилар. Ўз ички чемпионатида рўшнолик кўрмаётган "қизил иблислар" финалда соврин ютиб, мухлисларига қувонч улашмоқчи. «Ман. Юнайтед» ҳам финалга қадар бирмунча жиддий рақиблар синовидан ўтишига тўғри келди. Италия грандлари, «Милан» ва «Рома»га қарши баҳслар шулар жумласидандир. Клуб Чемпионлар лигаси гуруҳида учинчи ўринни банд этиб, Европа лигасида юришини давом эттирди ва бу ерда плей-оффдан баҳсларга киришди.

Жамоанинг финалгача йўли:

1/16 финал: "Реал Сосьедад" (умум. 4:0)

1/8 финал: «Милан» (умум. 2:1)

1/4 финал: «Гранада» (умум. 4:0)

1/2 финал «Рома» (умум. 8:5)

Эслатиб ўтамиз, ушбу финал баҳсини тунги 00:00 дан бошлаб, UzReport TV каналида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин бўлади. Баҳсни Даврон Файзиев ва Ориф Толипов шарҳлаб боришади.

Жалолиддин Исматов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:49, 26.05.2021.
Ўқилди: 3319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.