Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Манба: Доннарумма "Милан"дан кетади

Баҳо:
+ | -

«Милан» техник директори Паоло Мальдини дарвозабон Жанлуижи Доннарумма эркин агент сифатида жамоани тарк этишини маълум қилди. 

«Келинг, нутилмас мавсум учун барча футболчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Доннарумма ўтган мавсумда жамоанинг етакчиси ва сардори бўлди.

Биламан, бундай трансферларни қабул қилиш қийин. Бутун фаолиятини бир клубда ўтказадиган футболчиларни топиш имконсиз бўлиб бормоқда. Лекин «Милан»га кўп нарсалар берган инсонларни хурмат қилайлик. Жижио ҳам ана шундай футболчилардан бири. У бизга доимо ҳурмат билан муносабатда бўлган.

Бизнинг йўлимиз фарқ қилади. Унга энг яхши нарсаларни тилайман», — дея Мальдинининг сўзларини келтиради Milannews.

Аввалроқ 22 ёшли посбон «Ювентус» ёки «Барселона» билан шартнома имзолаши хабар қилинганди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «Милан» Доннарумма ўрнига «Лилль» посбони Майк Меньянни ўз сафига қўшиб олади.

Киритилди: 11:56, 27.05.2021.
Ўқилди: 1840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.