Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Тоттенхэм» Почеттино билан музокара олиб бормоқда. Мураббий қайтишни истайди, унинг ПСЖда муаммолари бор

Баҳо:
+ | -

Ҳозир ПСЖни бошқараётган Маурисио Почеттино «Тоттенхем»га қайтиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби аргентиналик мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда.

Мураббийни «Тоттенхем»га қайтиш фикри таъқиб қилмоқда, у Парижда ўзини унчалик ҳам қулай ҳис этмаяпти. «Шпорлар» президенти Даниель Леви 49 ёшли мураббийнинг жамоага қайтиши тарафдоридир, чунки у мухлислар билан яхши муносабат ўрнатмоқчи.

Почеттинонинг ПСЖ билан шартномаси яна бир йилга мўлжалланган. Агар Почеттино «Тоттенхем»га қайтишга қарор қилса, у ҳолда ПСЖ билан шартномасини бузиши керак бўлади.

Почеттино Европанинг топ-клуби билан ишлаш имкониятидан мамнун эди, аммо энди у ПСЖдаги роли «Тоттенхем»никидан анча паст эканлигини тушунди. У ўзидан олдинроқ ПСЖда ишлаган Томас Тухель каби клубнинг ички муаммоларига дуч келди.

Шу сабабли ҳам аргентиналик мутахассис «Тоттенҳем»га қайтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Мураббий лондонлик мухлислари уни ҳали ҳам жуда яхши кўришларини билади ва мутахассиснинг ўзи Премьер-лигада ишлашни хоҳлайди.

Маълумот учун, январь ойида ПСЖни бошқарган Почеттино жамоа билан Франция кубоги ва суперкубогини ютган.

Манба: The Athletic
Киритилди: 13:01, 27.05.2021.
Ўқилди: 4458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.