Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Беҳзод Шамсиев: «Мақсадимиз — бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 олимпиадасига йўлланма олиш»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон У-21 терма жамоаси украиналик тенгдошларини мағлуб этиб, Валерий Лобановский халқаро хотира турнирида ғолибликни қўлга киритди. Учрашув якунлагандан сўнг терма жамоамиз аъзоси Беҳзод Шамсиевдан мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Авваламбор, Валерий Лобановский хотира турниридаги ғолиблик билан барча юртдошларимизни табриклайман. Мусобақа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, ташкилотчилик ажойиб тарзда ташкил этилди. Барча шароитлар яратиб берилди. Бугунги баҳсда жуда ҳам кескин бўлди. Украинага ғалаба керак эди ва улар шунга яраша майдонга тушишди. Бироқ биз уларга қарши ажойиб тарзда ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини яхшилаб бажаришга ҳаракат қилдик деб ўйлайман.

Мусобақада иштирок этган ҳар икки жамоа: Озарбайжон ва Украина ҳам Евро ҳавосини олган термалар ҳисобланади. Уларга қарши биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Озарбайжонга қарши баҳсда кўплаб яхши имкониятларга эга бўлдик. Менимча, уларга қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик деб ўйлайман. Имкониятлардан яхши фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди. Украина мезбон бўлиб ҳаракат қилди ва улар мухлислар қаршисида яхшироқ ҳаракат қилишга интилишди. Бироқ кўзланган мақсадга эриша олишмади. Шуни қўрқмасдан айтишим мумкинки, бизнинг терма жамоа бемалол Европа жамоаларга қарши тенгма-тенг ўйин кўрсатишлари мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз, бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш", — деб фикрини якунлади Беҳзод Шамсиев.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 07:00, 29.05.2021.
Ўқилди: 3080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.