Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Финалчилар таҳлили

Баҳо:
+1 | -

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграм каналида Чемпионлар Лигаси финали олдидан таҳлилий мақола эълон қилди.

Финалчилар таҳлили

Манчестер Сити.
ФИФА рейтингида 3-ўрин.
Ўтган йилги натижаси 1/4 босқичи.
ЧЛ тўпупарлари Махрез, Торрес - 4 тадан гол.
Кучли тарафи, ҳудди АПЛда бўлганидек, ЧЛда ҳам Сити энг кам гол ўтказиб келмоқда. Гуруҳ босқичида фақат битта, умумий тўртта гол. Диаш ва Эдерсон бу масалада етакчилар.
Ҳужумчисиз кучли ҳужум. Қанчалик ғалати эшитилмасин Гвардиола айнан шуни йўлга қўйди. Турли ўйинларда ҳужумда Де Брюйне, Фоден, Маҳрез, Бернарду ва ҳатто Гюндоган каби яримҳимоячилар ҳаракат қилишди. Албатта энг кучли тарафлардан бири жамоавий прессинг. Буларнинг ортида 2 карра ЧЛ ғолиби Пеп Гвардиоланинг 12 йиллик тажрибаси турибти.

Челси.
ФИФА рейтингида 12-ўрин.
Ўтган мавсум натижаси 1/8 босқичи.
ЧЛда тўпурари Жиру - 6 та гол.
Кучли тарафи, жамоавий руҳият. Челси фаворитларни тан олмаяпти ва йўл-йўлакай Реал Мадридни турнирдан чиқариб юборди. Бунинг устига яқинда Сити устидан чемпионатда ғалаба қозонишди. Жамоада ишончли дарвозабон пайдо бўлди. Эдуард Менди. Шу билан бирга, Нголо Канте ва Мейсон Маунт фантастик формада. Челсида интизом ва ноодатий юришлар ҳал қилувчи ўринга чиқади. Томас Тухель икки бор кетма-кет ҳар хил клублар билан финалга чиқди, унга катта плюс! Аммо қаторасига финалларни бой берса яхшигина минус бўлади.

Манба: t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 14:37, 29.05.2021.
Ўқилди: 4740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик