Бугун Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда икки инглиз клуби ўзаро тўқнаш келишади.
Учрашув Португалиянинг Порту шаҳридаги "Эстадио Драгау" ўйингоҳида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.
"Манчестер Сити"
«Шаҳарликлар» бу мавсумда фантастик даражадаги ўйинлари билан ёдда қолди. Мамлакат чемпионига айланди. Яна бир соврин – Англия лига кубогини ҳам ўзлариники қила олишди. АПЛда рақобат ўта кучли эканлигига қарамасдан, муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Бу клубнинг сўнгги ўн йил ичидаги бешинчи титули ҳисобланади.
Пеп Гвардиола шогирлари билан халқаро майдонда ҳам тенг даражадаги савияли ўйинлар олиб борди. Ғалабали церийалар қайд эта олди. С гуруҳида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай, пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. Жамоа Португалиядаги финалга юқори кайфиятда ташриф буюрмоқда. Негаки, ўз майдонида «Эвертон»ни йирик 5-0 ҳисобида тор-мор келтира олди ва мухлислари кўз ўнгида АПЛ кубогини баланд кўтаришди. Мотивация жиҳатдан эса турнир финалига илк бор чиқаётган клуб, мавсум оҳири бўлишига қарамай айни юқори нотада. Ўйин олдидан уюштирилган матбуот анжуманида Пеп ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Мен ушбу клубда ўзимни энг бахтли инсондай ҳис қиляпман. Бундай даражда туришимиз бизга шараф ва фахр. Финалда қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Шогирдларим ҳам барча имкониятларини ишга солиб ўйинни ютишга уриниб кўришади".
Жамоанинг финалгача йўли:
Ғ: 11, Д: 1, М: 0, Т-Н: 25-4
1/8 финал: "Боруссия М." (умум. 4-0)
1/4 финал: "Боруссия Д." (умум. 4-2)
1/2 финал: «ПСЖ» (умум. 4-1)
Тўпурарлар: Р. Маҳрез, Ф. Торрес (4 тадан)
«Челси»
Лондон жамоаси бутун мавсум давомида нотекис ўйинлар ўтказишди. Мавсум ярмида мураббий алмашиши клуб ўйинларини бутунлай яхши томонга ўзгартирди. Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларини Френк Лемпард бошчилигида якунлаган «кўклар», плей-офф да Тухел қўл остида иштирок этишди ва кучли рақибларни енгиб, финал йўлланмасига хақли эга чиқдилар. АПЛда ҳам ишлари юрушмаётган жамоани, янги мураббий келиб, бутунлай ислоҳ қилди. Мавсумни ЕЧЛ учун қониқарли поғонада якунлай олди. Албатта, бунда ҳамшаҳри – «Тоттенҳем»ни «тулкилар» устидан ғалабаси аҳамиятли бўлди. Бироқ, умумий картинада, барибир лондонликлар ўйини олдинга силжиди.
Тухел жамоага келгач реформа ишларини олиб борди. Харид қилинган кучли ўйинчиларни ўз даражасида ўйнаб кетишига ёрдам берди. Тўғри, орада кутилмаган мағлубиятлар ҳам бўлиб турди. Бунга сўнгги турда уй стадионида «Вилла»дан учралган мағлубият яққол мисол бўла олади. Шунга қарамасдан, клуб мутлақо ўзгарди. Буни исботи сифатида, сўнгги иккита учрашувда «Сити» устидан ғалаба қозонилганини келтириш мумкин. Учинчи ўйинга эса икки жамоа икки хил кайфиятда етиб келган. Лондонликлар кўтаринки руҳда дейиш бироз мушкул. Бундай дейишимизга Англия кубоги финалида «Лестер»га, лигада эса, асосий рақибларидан бўлган «Арсенал»га дербида имкониятни бой берганлиги асос бўла олади.
Матбуот анжуманида Тухель ҳам финал олдидан фикр билдирди: "Болаликдан ЧЛ ўйинларини орзу қиласиз ва ўша пайт бу етиб бўлмас орзудек туюлади. Ҳозир эса, мен буни ичидаман. Финалда жамоамизга қатъият жуда зарур бўлади. Ўтган ва якунига етаётган мавсумда «Сити» ва «Бавария» каби жамоалар бутун Европада эталон бўла олишди. Рақиб ўта кучлилигини биламиз. Барчаси ўйиндаги 90 дақиқаликда ҳал бўлади. Майдонда нима бўлишини олдиндан таҳмин қилиш мушкул иш".
Жамоанинг финалгача йўли:
Ғ: 8, Д: 3, М: 1, Т-Н: 22-4
1/8 финал: "Атлетико М" (умум. 3-0)
1/4 финал: «Порту» (умум. 2-1)
1/2 финал: "Реал М" (умум. 3-1)
Тўпурар: Оливье Жиру (6 та)
Эслатиб ўтамиз, финал баҳсини тунги соат 12 дан бошлаб, Узрепорт ТВ канали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Жалолиддин Исматов тайёрлади.