Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бокс. Ўзбекистон Осиё чемпионатида Қозоғистонни олтин медалсиз қолдирди

Баҳо:
+1 | -

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Бугун эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси финалга энг кўп спортчи билан етиб келган эди. Олтин медаль учун рингга кўтарилган етти боксчимиздан 6 нафар ғолибликни қўлга киритишди. Фақатгина Миразизбек Мирзахалилов финалда мўғулистонлик Харку Энх-Амарга имкониятни бой берди.

Финалда 4 марта Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари тўқнаш келишди. Уларнинг барчасида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишди. Энг енгил вазндаги Нодиржон Мирзаҳмедов 18 ёшли Даниял Сабитни мағлуб этди. Қозоғистонлик спортчи жангдан кейин берган интервьюсида мағлубиятни тан олди.

69 кило вазнда Бобо-Усмон Батуров ва Аблайхан Жуссупов ўртасидаги жанг бор-йўғи 2 дақиқа давом этди. Қўшни юрт боксчисининг пешонаси йиртилиб кетгани учун шифокорлар жангни эрта якунлашди. Икки дақиқалик жанг ҳисоб-китобларига кўра ғалаба Батуровга тақдим этилди.

Осиё чемпионатида илк марта иштирок этган Саиджамшид Жаъфаров (75 кг.) қозоғистонлик тажрибаси боксчи Абилхан Аманкулга қарши беллашувни катта иштиёқ билан ўтказди ҳамда рақибига кўплаб зарбалар берди. Иккинчи раундда ҳакам ноҳақ равишда ҳамюртимизни нокдаунга тушди, дея ҳисоблади. Шунга қарамай, Жаъфаров зарбалар сони бўйича устунликка эришди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди — 4:1.

Баҳодир Жалолов (+91 кг.) эса кетма-кет учинчи марта қозоғистон Қамшибек Қўнқабаев устидан ғалаба қозонди.

Шаҳобиддин Зоиров ўзининг азалий рақиби Амит (Ҳиндистон)га қарши рингга кўтарилди. Қийин кечган жангда ҳакамлар ғалабани ватандошимизга тақдим этишди — 3:2.

Қозоғистонлик энг кучли боксчи Василий Левит (91 кг.) эса кутилмаганда ҳиндистонлик Санжитга ютқазди. Натижада қўшниларимиз бу галги Осиё чемпионатида бирорта ҳам олтин медални қўлга кирита олишмади.

Финал жанглари натижалари:

49 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов (Ўзбекистон) - Даниял Сабит (Қозоғистон) - 5:0
52 кг. Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) - Амит (Ҳиндистон) - 3:2
56 кг. Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) - Харку Энх-Амар (Мўғулистон) - 2:3
60 кг. Эрденебат (Мўғулистон) - Даниял Шахбахш (Эрон) - 5:0
64 кг. Шива Тапа (Ҳиндистон) - Чинзориг Баатарсухга (Мўғулистон) - 2:3
69 кг. Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон) - Аблайхан Жусупов (Қозоғистон) - 4:1
75 кг. Саиджамшид Жаъфаров (Ўзбекистон) - Абилхан Аманкул (Қозоғистон) - 4:1
81 кг. Дилшод Рўзметов (Ўзбекистон) - Мейсам Гешлаги (Эрон) - 5:0
91 кг. Василий Левит (Қозоғистон) — Санжит (Ҳиндистон) - 2:3
+91 кг. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) - 5:0

Эслатиб ўтамиз, бунгача Абдумалик Халаков, Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов боксчиларимиз бронза медалини қўлга киритишганди. Шу тариқа, қитъа чемпионатида иштирок этган барча боксчиларимиз мусобақадан медаль билан қайтадиган бўлишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:51, 31.05.2021.
Ўқилди: 8703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.