Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Тухел Гвардиола фалсафасига ечим топди

Баҳо:
+1 | -

29-майдан 30-майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди. Ушбу беллашувда Томас Тухел бошқарувидаги "Челси" жамоаси 1:0 ҳисобида "Манчестер Сити" клубини мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. Табиийки, бу ғалабанинг таг замирида бутун бир жамоанинг катта меҳнати ётибди. Тўғри, "Сити" футболчилари ҳар жабҳада устун бўлиши мумкин. Кучли прессинг уюштириши, рақибдан кўпроқ ҳаракат қилиши, тўп билан доимий муомалада бўлишга интилишини барча футбол мутахассисларидан тортиб мухлисларигача билишади. Бироқ рақиб жамоа эса ушбу факторларни инобатга олган ҳолда, "Сити"дан ҳам кўпроқ меҳнат қилиши, шунингдек, тартибли ўйин кўрсатиши, бўш ҳудуд қолдирмасликка уриниши, фаол прессинг олиб бориши, рақиб жамоадан кўпроқ хавфли вазият яратиши, ҳам руҳий томонлама, ҳам жисмоний томонлама устунлик қилишининг оқибатида "Челси" финал баҳсида ҳақли ғалабани тантана қилди.

Шу ўринда, бир йил олдин ЕЧЛ финалида "Бавария" жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан керакли хулосаларни чиқарган Томас Тухел, иккинчи бор хато қилишга, иккинчи бор финални бой бермасликка ҳаракат қилди. Германиядаги фаолияти давомида Гвардиола бошқарувидаги "Бавария"ни таслим этиш йўлларини топа билмаган Тухел "Челси" билан қаторасига учинчи баҳсда ҳам Пеп жамоасини мағлуб этди. Қисқа вақт ичида қўлга киритилган икки ғалаба финал ўйини олдидан Тухелга ҳам,  футболчиларга ҳам фойда бўлиб хизмат қилди. Ушбу устунлик бутун учрашув давомида деярли сезилиб турди. “Шаҳарлик” футболчилар бу устунликни йўққа чиқариш учун тинимсиз ҳаракат қилишди, бироқ бунинг уддасидан чиқиш йўлини топа олишмади.

“Сити”нинг мағлубиятига Гвардиола айбдорми?

Финал баҳсида "Сити" жамоасининг ҳимояси, ярим ҳимояси ва ҳужумкор футболчилари бутун учрашув давомида яхши ҳаракат қилди. Гол ўтказиб юборилган ҳолатда ҳимоячиларни айблаш ноўриндек. Сабаби "Челси" кичик бир имкониятдан максимал даражада фойдаланди. Бироқ Пеп томонидан танланган соф ҳужумчисиз таркиб, кутилган натижани бермади. Гвардиоланинг яширин қуроли бўлиши кутилган Фоден ва Стерлингда соф ҳужумчиларда учрайдиган бироз совуққонлик етишмади. Ҳар икки футболчи ҳам рақиб жарима майдони ичида қулай имкониятга эга бўлди. Яратилган хавфли вазиятни якунлаш чоғида эса омад улардан юз ўгирди. Агар Стерлинг ёки Фоденнинг ўрнида мавсум давомида захира ўриндиғига михланиб қолган Агуэро ёки Жезусдан бири бўлганида, учрашув якунида "Манчестер Сити" жамоаси ғалаба нашидасини тотган бўлиши мумкин эди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдон тушган Жезус ҳам (бир-икки вазиятда якка курашга киришганини ҳисобга олмаганда), Агуэро ҳам рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади. Ўйин амалиётисиз қолаётган бу икки ҳужумчи бир вақтлар кўрсатган ўйинларини, гол уришларини, қулай вазиятга чиқиш сир-асрорларини унутиб қўйгандек. Эҳтимол, улар яна бир йил шу тарзда захирада қолиб кетадиган бўлса, соф ҳужумчи эканлигини тамомила унутиб қўйишлари мумкин.

Тухел "Сити" етакчиларини зарарсизлантириш орқали ғалабага катта қадам қўйди.

Гвардиола фалсафаси бўйича, бутун учрашув тақдирини де Брюйне, Маҳрез, Стерлинг ва Фоден ҳал этиши керак эди. "Сити" жамоаси томонидан ташкил этиладиган ҳар бир ҳужум айнан ушбу футболчилардан бирининг саъй-ҳаракати билан бошланиб, якунда самарали тугаши ғояси илгари сурилганди. Бироқ Тухел бу режанинг амалга ошишига монелик қилди. Биринчи ўринда Кевин де Брюйне зарарсизлантирилди. "Челси"нинг таянч зонасида ҳаракат қилган футболчилари агрессивроқ ва фаол ҳаракат қилиши оқибатида бельгиялик иқтидор эгаси ўз жамоадошларидан узилиб қолиб, натижавий ўйин кўрсата олмади. Шунингдек, Риёд Маҳрезга ҳеч бир имконият берилмаслиги оқибатида жазоирлик футболчи Брюйне сингари чорасиз қолишга мажбур бўлди.Тухел кўрсатмаларини сўзсиз бажарган Жоржиньо ва Канте Брюйнени, Чилуелл Маҳрезни, Жеймс Стерлингни ишдан чиқарди. Бу эса "Сити"нинг чорасиз қолишига олиб келди. "Челси" жамоасининг ҳужумида ҳаракат қилган Маунт, Хавертц, Вернер эса бир-бирини тушуниши оқибатида, бир нечта хавфли вазиятларни яратиб, мазкур хавфли вазиятлардан бирини голга айлантирган Кай Ҳавертц учрашув тақдирини ҳал қилди.

Бу кеча "Челси" жамоаси ҳар тарафлама финалга тайёр ҳолда келганлигини исботлади. "Манчестер Сити"" эса бу мағлубиятдан керакли хулосаларни чиқарган ҳолда, келгуси мавсумда янада кучли тайёргарлик кўрса, эҳтимол “шаҳарликлар”нинг музейига ушбу соврин қадам ранжида қилар.

Илёсбек Маҳмудов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:30, 01.06.2021.
Ўқилди: 7688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.