"ПСЖ" бош мураббий Маурисио Почеттинони сақлаб қолмоқчи. Француз нашрларининг хабарига кўра, Париж клуби шартномани бир йилга узайтириш вариантини маъқул кўрган. Энди унинг амал қилиш муддати 2023-йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Шу тариқа, раҳбарият "Тоттенхэм"нинг аргентиналик мутахассисни қайтаришига йўл қўймасликни режалаштирмоқда. Олдинроқ Почеттинонинг Париж клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди