Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Собиқ «Лестер» бош мураббийи Ўзбекистонда янги футбол академиясининг очилиши ҳақида: «Академиямиз мамлакатда футболни ривожлантиришга ёрдам беради»

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент давлат транспорт университетида Англиянинг «Brooke House College football Academy» академиясининг Тошкентдаги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда «Brooke House College football Academy» футбол академиясининг техник директори, таниқли инглиз футболчиси Мики Адамс (Майкл Ричард Адамс), академиянинг Тошкентдаги ижрочи директори Шухрат Эрназаров, ўзбек футболининг афсонаси Биродар Абдураимов, университет ректори Одил Абдурахманов ва бир қатор санъат арбоблари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб, университет ректори Одилжон Абдураҳмонов сўзга чиқиб, ушбу академиянинг очилиш Ўзбекистонда ёшлар орасида футболни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида олдинга ташланган қадам эканлиги ва бу кўплаб ёшларга юқори имкониятлар эшигини очиб беришини таъкидлади.

Ўз навбатида «Brooke House College football Academy» академиясининг техник директори, «Лестер», «Фулхэм», «Шеффилд» каби жамоаларининг собиқ бош мураббийи Мики Адамс ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Тошкентда «Brooke House College football Academy» академиясини очишдан мамнунмиз. Мен бу лойиҳани амалга ошишида катта ёрдам бераётган ҳамкорларимиз Шуҳрат Эрназаров, университет ректори Одил Абдураҳмоновга, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рустам Мирсаидовга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Биз бу академия очилиши ва энди унинг фаолият юритишида ўз ҳиссасини қўшган университети жамоаси ва ҳамкорларимиз билан биргаликда болаларнинг профессионал клубда тўп тепишга муносиб футболчи сифатида етишиб чиқишлари кўп имкониятлар яратмоқчимиз.

Мазкур лойиҳамиз марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. Умид қиламанки, академиямиз мамлакатда футболни ривожлантиришда ёрдам беради»,- дейди Мики Адамс.

Қайд этиш жоиз, ушбу академия Академия 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиб, уларнинг ҳам жисмоний тайёргалиги ҳам умумий ривожланиши учун билан муносиб ва қулай машғулотлар олиб боради.

Маълум бўлишича, клубда нафақат болалар, балки маҳаллий мураббийлар ҳам тайёрланади. Шу муносабат билан хорижлик мурабббийлар Ўзбекистонлик мураббийлар билан ишлаш учун, уларнинг малакасини ошириш учун вақти-вақти билан Тошкентга ташриф буюришади.

Шу ўринда, ўзбек футболи фахрийси, «Пахтакор» жамоаси собиқ футболчиси Биродар Абдураимов ҳам ушбу академиянинг очлишига илиқ фикрлар билдириб, ўзбек футболи тарихида биринчи маротаба Англия футбол академиясининг очилиши билан барчани қутлаган ҳолда, академиянинг келгусидаги фаолиятига омадлар тилади.

Тадбир сўнггида, меҳмонларга турли эсдалик совғалари ҳамда Мики Адамс имзоси туширилган тўплар тақдим этилди.

Футбол академияси ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан топиш мумкин: http://tstu.uz

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:54, 05.06.2021.
Ўқилди: 3902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.