Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Уч шерлар ҳақида икки оғиз гап ва бир қатор фактлар

Баҳо:
+ | -

Бугун ЕВРО-2020 иштирокчилари орасидан Англия терма жамоаси ҳақида қисқача маълумот ва фикрларимни эълон қиламан.

2019 йил март ойида саралаш турнирида иштирокини бошлаган Гарет Саутгейт шогирдлари “А” гуруҳида Чехия, Косово, Болгария ва Монтенегро (Черногория) терма жамоаларига қарши ўйинаши лозим эди. Табиийки – инглизлар фаворит. Амалда 8 ўйинда 7 та ғалаба қилган бу жамоа ғалабали ҳар бир ўйинда камида 4 маротаба (!) рақиб дарвозасини ишғол қилган. Даҳшат кўрсаткич. Албатта бу рақибларнинг даражасидан келиб чиқаётган тафовут эди. Аммо шундай бўлсада бу циклда Кейн ва унинг жамоадошларини тўхтатиш амри маҳол эди. Лекин тўхтатишни уддалаган бир терма жамоа бор – Чехия. Биргина мағлубият чехлардан қабул қилиб олинган.

Футбол пайдо бўлибди-ки, англияликлар ҳар қайси халқаро катта турнирга ғолиблик учун асосий номзодлар қаторида боради, менимча. Бироқ аксар ҳолда кутилмалар ўзини кескин оқламайди. Ҳозирча улар Европа чемпиони бўлишмаган. Энг яхши кўрсатикич 1996 йилдаги яримфинал. 1966 йилда мундиалда қозонилган ғалаба эса футбол ватани терма жамоаси учун тарихдаги энг ёрқин нуқта бўлиб қолмоқда. Аммо Саутгейт терма жамоани ўзгартиргани айтилмоқда. Бу 2018 йил Россиядаги ўйинлардаёқ сезилган эди. Классик инглизча узун узатмалар ва қанотдан жарима майдонига йўналтирмалар орасига марказдаги фаоллик билан кучайтирилган. Ҳозир таркибда жуда кучли рақобат мавжуд. Қуйидаги суратдан ҳам кўришингиз мумкин мураббий танловларда қийналади. Буни саралашда ҳам кўрдик. Аниқ 11 футболчиси борлигини мен сезмадим.



“Муаммолар” дарвозадан бошланади. Ким биринчи Дин Хендерсонми ёки Жордан Пикфорд. Ҳимояда эса энг катта зичлик кузатилмоқда. Дарвоқе, бу Саутгейтга жуда эластик мудофаани тақдим этади. Масалан, мумтоз 4 ҳимоячи варианти замонамизда урфда бўлган 3+2 кўринишига осон ўтиши мумкин. Магуайр, Стоунз, Мингс, Чилвелл, Шоу, Трипье, Жеймс – буларнинг барчаси якунига етган клублар ўртасидаги мавсум ўта юқорида даражада ўтказишди. Маунт, Райс, Ҳендерсон, Санчо, Фоден ва Грилиш ва бошқалар – ҳужумга мойил ярим ҳимоя. Деклан Райс бўлак қадрли футболчи. У жамоанинг “ахилл товони” деб баҳоланаётган таянчда нуқтасида ас қотиши лозим.

Ҳужум ҳақида алоҳида тўхталишга ҳожат бормикан – Ҳарри Кейн. Агар сиз у фақат “Тоттенҳэм”да шундай “эплаб бўлмас” мавсум ўтказди деб ўйласангиз адашасиз. Ҳарри саралашда ҳам порлаган. Терманинг жами 37 голидан 12 та унинг ҳисобида бўлса, 5 та голга ассист ҳам берган. Рэшфорд, Стерлинг ва Калверт-Льюин — бонус.

ЕВРО-2020даги “D” гуруҳида вазият ўйинлар бошланмасданоқ чигал. Сўнгги ЖЧ финалчиси Хорватия (айнан Англияни енгиб финалга чиққан), Чехия (юқорида эслаб ўтдик) ва сиёсий-принципиал Шотландия.

Осонми? Менимча – асло йўқ!
Қизиқми? Менимча – худди шундай!
Кўрамизми? Менимча – албатта!
Қаерда – УзРепорт ТВ/Футбол ТВ

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 06:00, 06.06.2021.
Ўқилди: 3375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик