Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ҳаким Фузайлов: «Динамо»нинг ҳар бир ўйинчиси майдонда борини бериб, характер кўрсатмоқда»

Баҳо:
+ | -

Про лига 2-даврасининг дастлабки ўйини – 10-тур доирасидаги «Янгиер» - «Динамо» (1:2) учрашувидан кейин дастлаб Самарқанд жамоаси устози Ҳаким Фузайлов ғалабали ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Олдин ҳам айтгандим, Про лигада кучсиз клубнинг ўзи йўқ. Барча жамоалар деярли тенгкучли бўлиб, ҳар ўйинда ғалаба учун интилишмоқда, ҳар бир баҳсга жиддий тайёрланишмоқда.

«Олимпик» билан Тошкентдаги ўйиндан кейин тайёргарлик учун вақтимиз оз эди. Қийин ўйинга қарамай, жамоамиз яхши ўйин намойиш этиб ғалаба қозонди. Бугун биз каби рақиб ҳам ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бу борада омад бизга кулиб боқди ва муҳим очколарни қўлга киритдик.

Ғалабанинг асосий омили? Энг аввало футболчиларнинг ўз кучини тўлиқ ишга солиб, ғалабага бўлган иштиёқи бизга ғалаба келтирди. Аммо ўйин бўйича жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди, бундай иссиқ ҳаво шароитида футболчилар тезроқ чарчаб қолишади.

- Охирги икки сафар ўйини – олдинги тур «Олимпик» (1:2) ва бугун «Янгиер» (1:2) билан баҳсда жамоангиз биринчи гол ўтказиб юбормоқда, кейин эса иродали ғалабага эришаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Йигитлар характер кўрсатишмоқда. Ўйинга тушаётган ҳар бир футболчи борки, майдонда борини бераяпти. Айнан шу курашувчанлик бизга ғалаба келтирмоқда.

«Янгиер»? Уларга қарши биринчи даврадаги ўйинимиз ҳам, бугунгиси ҳам тенгкурашлар остида кечди, бу жамоада яхши ўйин шаклланган.  

Мақсад? Олдимиздаги вазифа Суперлигага чиқиш. Аммо фақат биз эмас, Про лиганинг камида 5-6та клуби Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчи. Шу боис ёзда таркибимизни кучайтиришимиз лозим, - дейди «Динамо» бош мураббийи Ҳаким Қаюмович.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 23:53, 07.06.2021.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик