Кириш Регистрация

Фергюсон: «Сити»нинг мағлубиятидан кўра, ғалабамиздан кўпроқ хурсандман»

Баҳо:
+ | -

«МЮ» бош мураббийи cэр Алекс Фергюсон «Сток Сити»га қарши 23-турдан жой олган ўйинда шогирдларининг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, мутахассис турнир жадвалида биринчи бўлиш йўлидаги кураш ҳақида бемалол фикр билдиришга эрта эканини таъкидлади.

«Бу кун биз учун омадли бўлди. Мени «Сити»нинг мағлубиятидан ҳам кўпроқ, жамоам қозонган ғалаба хурсанд қилмоқда. Чунки шогирдларим ажойиб футбол намойиш қилишди. Жамоа сабр билан ҳаракат қилгани ҳолда, имконият кутиб ўйнади.

Беллашувда фақатгина пенальтидан гол ура олганимиз ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Премьер-лигада зафар қучиш борасида гапиришга ҳали эрта. Ҳар доим айтганим каби, март ойи жуда муҳим палла ҳисобланади.

Шунингдек апрель ойи бошлари ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Чунки апрелда биз «Манчестер Сити»га қарши ўйинда майдонга тушамиз», дейди Ферги клуб расмий веб-сайтига берган интервьюсида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:56, 01.02.2012.
Ўқилди: 14305 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.