Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Темур Кападзе: «Бугун ўйинимиз бўйича ғалабага ҳақли эдик»

Баҳо:
+ | -

«Олимпик» — «Нефтчи» (3:0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Албатта кам сонли бўлса ҳам жамоамиз мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўтган учрашувдан сўнг бир оз кайфиятим йўқроқ эди. Камчиликларни кўриб чиқиб бу ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Бугун кўрсатган ўйинимиз бўйича ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман.

— Ўтган ўйиндаги мағлубиятга сабаб сифатида Украинада ташкил этилган турнирни сабаб қилиб кўрсатиш мумкинми?
— Йўқ, бу ерда адаптация, яъни мослашишнинг ўрни муҳим. У ердаги ва Тошкентдаги об-ҳавода фарқ бор. Шахсий фикрим, об-ҳавога мослашиш таъсир қилди. «Динамо» ҳам яхши курашди деб ўйлайман. Айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин йигитларга тажриба бўлмоқда.

— «Локомотив»да жамоани қийин вазиятда бошқарувни олгандингиз. Ўшанда ҳам бугунги каби ҳимояга эътибор қаратиб сифатли узатмалар асосида ўйин ташкил этгандингиз...
— Биласизми, ўйин услуби рақибга боғлиқ. «Нефтчи» узун паслар эвазига ўйин ташкил этмоқда. Бунақа ҳолатда прессинг ташкил  қилишнинг фойдаси йўқ. Биз вазиятларни кутдик ва тезкор қарши ҳужумга ўтдик. Иссиқ об-ҳавода кучни тўғри тақсимлашни ўрни муҳим.

— «Олимпик» биринчи бўлимда иккинчи рақамли бўлиб ўйнади. Тактик кўрсатма шундай эдими?
— Йўқ, айтиб ўтганимдек катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди. Биз вазиятни кутдик, рақибнинг ҳар бир узатмасига тайёр турдик.

— 9-рақамли футболчи (Темур Мамасидиқов назарда тутилмоқда)да узатма беришни ҳоҳламаётгандек кўринди. Баъзи вазиятлардан у фойдалана олмади...
— Темур Мамасидиқов ўйиндан-ўйинга ўсиб бормоқда. У бугун ҳам яхши ўйнади, гол ҳам урди. Керак вазиятда узатма ҳам берди. Бу ёш футболчиларда кузатиладиган холат. Рақиб посбони ҳам кўплаб вазиятларда зарбаларни қайтарди. Ишлашда давом этамиз, ёш футболчиларимиз бу каби ўйинларда тажриба тўплаб боришади.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 23:59, 08.06.2021.
Ўқилди: 3090 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz