Кечиктирилган Евро-2020 жума куни бошланади ва иштирок этадиган 24 жамоалар орасида кўплаб истеъдодлар мавжуд. Ҳамма аллақачон Килиан Мбаппе (Франция), Фил Фоден (Англия) ва Жоао Феликс (Португалия) каби футболчиларни билишади, аммо бошқа ёш футболчилар орасида кимларга эътибор бериш керак? Келинг Еврода порлаши кутилаётган 23 ёшгача бўлган энг яхши истиқболларни кўриб чиқамиз.
Алессандро Бастони (22 ёш, ҳимоячи, Италия, «Интер»)
Бастони «Интер»нинг А Серияда чемпионликни қўлга киритишда муҳим роль ўйнади, аммо халқаро миқёсда нисбатан тажрибасизроқ, шу кунгача терма жамоа таркибида атиги 5 марта майдонга тушган. Узоқ масофага кроссларни жуда аниқ узата олади ва рақибининг ҳаракатини олдиндан ўқий оладиган ақлли марказий ҳимоячи. Бастони учун термадаги рақобатда жамоа сардори Жоржьо Кьеллини борлиги аниқ, агар Италия ўчрашувларда тўрт ҳимоячи билан ўйнаса ёш иқтидорнинг бошланғич таркибда майдонга тушиши еҳтимоли анча паст, аммо, унга Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик ўйинида имконият берилди ва у ўзини яхши жиҳатидан кўрсата олди.Кьеллинини 36 ёшда эканлигини ҳисобга олсак, Бастони ўзининг термада асосий таркибга киришини узоқ кутишга мажбур бўлмайди.
Донел Мален (22 ёш, хужумчи, Голландия, ПСВ)
Ёш иқтидордан ПСВ мураббийи асосан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланди ва у Ередивизиянинг ҳар бир ўйинида ўртача 0.89 гол урди, аммо Маленни Голландия терма жамоасининг марказий хужумида Мемфис Депай сингари рақобатчиси борлиги учун чап қанот хужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда. Майдон ичидаги жуда тезкор олдинга ҳаракатлар, кучли ўнг оёқ зарбаси ва битта тегиш билан тугатиш қобилияти. Ҳимоячилар учун хақиқий бош оғриқ бўлиши кутилаётган хужумчи катта эҳтимол билан Евродан кейин фаолиятини ТОП 5 лигадаги гранд клубларда давом эттиради.
Эрик Гарсия (20 ёш, ҳимоячи, Испания, "Барселона" )
Евро учун қайдномага Серхио Рамос киритилмагандан сўнг Гарсия Испания терма жамоасининг мудофаадаги муаммоларини ҳал қилиш учун асосий ҳимоячи сифатида пайдо бўлди. Бу 20 ёшли йигит учун жуда катта вазифа. «Манчестер Сити»да Пеп Гвардиола билан бирга икки йилини ўтказган Гарсия жуда яхши марказий ҳимоячи бўлиб шаклланди. У ўтган мавсумда 90% узатмаларда аниқ ўйнаган ва бу борада "Сити"да учинчи натижани қайд этди. Гарсия жиддий босимлардан чиқа олади ва ҳужумни қандай бошлашни яхши билади. Унинг узун бўйи ҳаводаги тўп учун курашларда ҳам иш беради. Дарвоқеа, бир неча кун аввал Гарсия ўзининг уйига яни "Барселона"га эркин агент сифатида қайтди ва 3 йиллик шартнома имзолади.
Маркус Тюрам (23 ёш, Хужумчи, Франция ва «Боруссия»Мюнхенгладбах )
23 ёшли Маркус Тюрам Франция афсонаси Лилиан Тюрамнинг ўғли, хужумнинг исталган позитциясида ўйнай олади айниқса чап қанотда анчагина кучли стрикер ҳисобланади. У сўнгги мавсумда "Боруссия М" таркибида ҳужумда ва ҳимоядаги фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турди. Франция терма жамоасида ҳужум чизиғидаги дахшатли рақобатдан келиб чиқадиган бўлсак ёш хавбек катта эхтимол ўчрашувларни заҳира ўриндинғида бошлайди. Аммо, керакли вазиятда майдонга тушиб жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Илья Забарний (18, Марказий ҳимоячи, Украина, "Динамо Киев")
Илья ушбу мавсум Киевнинг "Динамо"си таркибида Украина Премьер Лигасининг 21 та ўйинида майдонга тушди. Шунингдек, Украина U-21 терма жамоаси тарикибидаги ажойиб ўйинлари орқали мамлакатнинг энг юқори даражадаги ҳимоячиси сифатида пайдо бўлди. Илья ҳозирги замонавий ҳимоячиларнинг барча ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассам этган : тўпни эгаллашда хотиржамлик, ҳужумларни кўпинча марказдаги бўш ярим ҳимоячини топишдан бошлайди, ҳаводаги муаммоларни яхши ҳал қилади ва тезкор рақибларга дуч келганда етарлича тезликка эга. У март ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги турларида яхши ҳаракат қилди ва Евро-2020 да ҳам асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.