Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Евро—2020. Рақамлар сўзлаганда: 17 ёшли «болакай»лардан 38 ёшли «амаки»ларгача

Баҳо:
+1 | -

Евро—2020 да иштирок этадиган барча 24 терма жамоанинг қайдномалари эълон қилинган.

Қуйида таркибларнинг ёш борасидаги статистикаларига эътибор қаратамиз.

Энг асосийсидан бошлаймиз — жамоаларнинг ўртача ёши. Тажрибали терма жамоалар: Швеция (29,2 ёш), Бельгия (29,1), Словакия (28,2), Финляндия (28,1) ва Венгрия (28).

Энг ёш таркиб Туркияда (24,9). Англия (25,5), Украина (26,4) ва Испания (26,5) эса кейинги ўринларда.

Энг ёш футболчи полшалик Катспер Козловски (17 ёш). У терма жамоада аллақачон 2 та ўйин ўтказди. У билан биргаликда мусобақада Жуд Беллингҳем, Жамол Муциала ва Педри каби ёш футболчилар ҳам иштирок этади. 18 ёшли Иля Забарний ва Георгий Судаковлар ҳам қайдномага киритилган.

Ҳозирча Европа чемпионатида иштирок этган энг ёш футболчи — Етро Виллемс бўлиб турибди. Нидерландиялик ҳимоячи 18 ёш, 71 кунлигида Евро—2012 мусобақасида дебютини ўтказган эди. Уни фақат Козловски ва Беллингҳемлар ортда қолдириши мумкин.

Еврода ҳаттоки 30 ёшдан ошмаган сардорлар ҳам бор: Эндрю Робертсон (Шотландия таркибида 44 ўйин), Ҳарри Кейн (Англия учун 54 ўйин) ва Гранит Жака (Швейтсария учун 93). Робертсон ва Кейн 2018 йилдаёқ сардорлик боғичини олганини эслатиб ўтиш лозим.

Энг ёши катта футболчилар топ-5 лиги рўйхатида икки дарвозабон ўрин олган: Мартин Стекеленбург ва Крейг Гордон. Иккаласи ҳам захира футболчилари ҳисобланади. Майдонда асосий роль бажарадиган футболчилар ҳам мавжуд: Пепе — Португалия ҳимоя қўрғонининг ишончли вакили, Горан Пандев — Шимолий Македониянинг асосий футболчиси, Жирков эса Россия терма жамоасининг чап қанотини ёпишга уринади.

Криштиану Роналду — Евро—2020 нинг асосий фахрий футболчиси. Португалиялик юлдуз ушбу мусобақада бешинчи бор иштирок этади. Евродаги ўйинлар сони бўйича Икер Касилясни ортда қолдирди. Олдинда ҳеч ким йўқ. Шунинг учун Роналду рекордчига айланади. 2024 йилги мусобақада эса у 39 ёшда бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:33, 11.06.2021.
Ўқилди: 4447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.