Италия терма жамоаси Евро-2020нинг очилиш ўйинида ғалаба қозонди. Улар ўз уйларида Туркияни 3- 0 ҳисобида мағлуб этишди ва 3 та голнинг барчаси 2-таймда киритилди. Аввалига автогол ёрдам берди, сўнгра Чиро Иммобиле ва Лоренцо Инсиньенинг голлари ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
Италияликлар айни дамда ажойиб сериясини давом эттирмоқдалар: бу кетма-кет 28-мағлубиятсиз учрашув. Ушбу серия 2018 йилнинг кузида бошланган эди, шундан бери Италия на расмий ва на ўртоқлик ўйинларида ютқазмади.
Енгилмас "Скуадра Адзурра"
Италия ушбу серия давомида 23 ғалаба ва бешта дурангга эришди ва туплар нисбати 77-7. Бу шунчаки даҳшатли статистика. "Скуадра Адзурра" орада икки дуранг натижа қайд этди ва кечаги муваффақият кичик қоқилишлардан кейинги кетма-кет тўққизинчи ғалаба бўлди. Айни дамда италянлар жуда ҳам яхши формада ва шу ўйин билан уларни бемалол Европа чемпионати фаворитларидан бири деб ҳисобласак бўлади.
Туркия устидан қозонилган ғалаба кетма-кет тўққизинчи бўлганини таъкидлаб ўтдик. Ушбу 9 та рақиб ичида топ даражадаги Европа терма жамоалари йўқ эди, аммо барибир улар Италия дарвозасига гол кирита олмади. Хатто ноябрь ойида Левандовски ҳам "Скуаддра Адзурра" дарвозасига йўл топа олмаган эди.
Миллий рекордгача бир қадам
Италия миллий рекордни янгилашга яқин турибди. 1930-йилларда улар 30 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган. Айни дамда бу натижани такрорлаш учун 2 та ўйин қолди. Италянлар бу натижани гуруҳ босқичининг қолган икки ўйинида ғалаба қозониб ҳам такрорлаши мумкин. Жаҳон рекорди эса бироз узоқ, улар бу натижани мазкур турнида амалга оширишга улгурмайди.Бу рекорд Испания терма жамоасининг 2007 йилдан 2009 йилгача бўлган 35 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ҳисобланади. Италия то финалгача қоқилмай бориб, турнир финалида ғалаба қозонса ҳам, ушбу серия 34 тага етади.
Шубҳасиз, Евро-2020 иштирокчилари орасида Италия мағлубиятсиз серия кўрсаткичи бўйича энг яхши бўлиб турибди. Иккинчи ўринни эса кутилмаганда 11 та мағлубиятсиз ўйин билан венгрияликлар банд этиб этган.
Ҳақиқий қалъа
Италия терма жамоаси ҳеч қачон йирик турнирларда «Олимпико» стадионида мағлуб бўлмаган. Умуман олганда, бу аренада улар ҳисобида Жаҳон ва Европа чемпионатларида етти ғалаба ва иккита дуранг мавжуд. Қолаверса, сўнгги тўққиз учрашувнинг саккизтасида мезбонлар бу эрда гол ўтказиб юбормадилар. Ҳақиқий қалъа!
Италянларнинг сўнгги бора Миллатлар Лигаси турнирида Португалияга мағлуб бўлган эди. Ўшанда Андре Силва Жижи Доннарума дарвозасини ишғол қилган. Ушбу серияни ким тўхтатади деб ўйлайсиз? Улар кейинги ўйинини Швецарияга қарши ўтказади. Балки, шу ўйинда Италиянинг мағлубиятсиз серияси якунига етар, аммо навбатдаги баҳс ҳам "Олимпико"да бўлишини инобатга олсак, бу қанчалик қийин масала эканлигини тушуниш қийин эмас.
Худайқулов КАРИМ таржимаси