Дания терма жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг агенти футболчининг аҳволи яхшилиги ҳақидаги маълумот билан бўлишди.
Агентнинг сўзларига кўра, футболчи мустақил равишда нафас оляпти ва гапира бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен Евро-2020 Финляндияга қарши ўйинда ҳушидан кетган эди. Тез ёрдам кўрсатилгандан сўнг, футболчи касалхонага жўнатилди.