Кириш Регистрация

Моуриньо "Рома"га ватандошини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Португалиялик дарвозабон Руи Патрисиу ёзги трансфер ойнасида "Рома"га ўтади. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида хабар берди. Манбанинг хабарига кўра, римликлар дарвозабон учун "Вулверхэмтон"га 7 миллион евро таклиф қилишган. Инглиз клуби эса 10 миллион евро талаб қилмоқда, аммо "Рома" бонуслар билан шартномани якунлашни мақсад қилган.


Хабар қилинишича, 33 ёшли дарвозабон учун уч йиллик шартнома аллақачон тайёр. Патрисиу "Вулверхэмтон"да 2018-йилдан бери ўйнаб келмоқда. У Лиссабоннинг Спортинг клубидан "бўрилар" сафига кўчиб ўтган. Патрисиунинг инглиз клуби билан шартномаси 2022-йил ёзигача амал қилади, Трансфермаркт портали футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:35, 13.06.2021.
Ўқилди: 1341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик