Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК 0-0 Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум 0-0 Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Адашган "қироллар". Ёхуд "Реал" тарихидаги омадсиз трансферлар

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» жамоасининг бошқарувига Флорентино Перес келгандан сўнг, кўпгина машҳур трансферларни амалга ошириши билан футбол тарихида қолган. Амалга оширилган трансферларнинг кўплари ўз самарасини берган бўлса, баъзилари омадсиз якун топгани билан ҳам эсда қолган.
Биз сизларга «Реал»нинг тарихдаги энг шов-шувли, аммо омадсиз бўлган трансферлари ҳақида маълумот берамиз.


Николас Анелька


Сўнгги йилларда футболчиларнинг нархлар кескин даражада кўтарилган бўлса-да, лекин баъзи пайтларда энг бой жамоалар ҳам 30 ёки, 40 миллионлик трансферларни амалга оширолмайди. Аммо «Реал» буни 1999 - йилда амалга оширган. Лондоннинг «Арсенал» жамоасидан сотиб олинган Николас Анелька учун мадридликлар нақ 35 миллион еврони баҳридан ўтган. Француз футболчисининг «Сантияго Бернабеу»га олиб келинишидан олдин, ундан кўп нарсаларни кутишганди, аммо «қаймоқранглилар»нинг ўйлаган режаси амалга ошмади. Бир мавсум давомида 7та гол урган Николас Мадридга келган пайтда бор-йўғи 20 ёшда эди. Ўша мавсумдаги Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал босқичида «Бавария» устидан қозонилган ғалабада айнан Анельканинг голлари ёрдам берганди, аммо шундай бўлсада, «Реал Мадрид» жамоаси уни сотишга қарор қилди. Франциянинг «ПСЖ» жамоаси футболчи учун 34,5 миллион евро пул сарфлади. Бу трансфер клуб тарихидагин энг ёмон трансферлардан бири бўлиб қолди.


Арьен Роббен

Анелка сотилганидан кейин етти йил ўтиб, «Реал Мадрид» Арьен Роббенни сотиб олиш учун ҳам 35 миллион евро сарфлади. Ўша пайтда Роббен дунёдаги энг умидли қанот ҳужумчиларидан бири эди, аммо Мадридга ўтиш футболчи учун ҳам, клуб учун ҳам нотўғри қарор бўлган.
Роббен икки йил давомида «Реал» сафида тўп тепди. Ҳатоки, ўша вақт давомида Ла Лига чемпиони бўлишга ҳам улгурди, аммо мадридликларнинг ғалабасида, унинг ҳиссаси жуда кам эди. «Учар голланд»нинг Мадридда ўйнаган пайтида, боши жароҳатдан чиқмади. Роббен «қаймоқранглилар» сафида икки йил давомида атиги 13та гол урди, аммо асосан голларини ҳисоб «Реал» фойдасига ижобий ҳал бўлгандан сўнг киритган.
«Реал Мадрид»даги ўтказган омадсиз мавсумлари сўнг, Роббен жамоасини алмаштириш ҳаракатига тушиб қолади. 2009 - йилнинг ёзида «Бавария» Роббенга харидор бўлди. Голландиялик футболчи ўша йилнинг ўзида «Бавария»га 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтди ва у ерда Мюнхен клуби тарихига ўз номини абадий ёзиб қўйган ҳолда ажойиб ўйинлар кўрсатди.


Кака

2009 - йилда Криштиану Роналду ва Кака каби иккита супер юлдуз «қироллик клуби» сафига қўшилишди. Бу трансфернинг умумий қиймати «Реал Мадрид»га 161 миллион еврога тушди. Португалиялик футболчи тезда ўзини кўрсатди ва жамоанинг ажралмас қисмига айланди. Аммо бразилиялик ўзининг ёрқин ўйинини Мадридда намойиш эта олмади. Кака юлдузлар орасида ўзини ноқулай ҳис қилар ва «Реал» унга тўлаган 67 миллион евро нархи футболчининг психологиясига доимо босим ўтказиб келарди.
Кака мадридликлар сафида тўрт йилни шунчаки ўтказди ва шу вақт ичида у атиги 29та гол урди. Ушбу трансфердан ҳеч ким ютмади. Миландаги Кака умуман аввалги даражасига қайта олмади.Шундан сўнг собиқ жамоаси «россонерлар» сафига қайтди. Мадрид жамоаси футболчини бепул қўйиб юборди.


Лука Йович

Лука Йович «Реал»га 2019 - йилда қўшилган. «Қаймоқранглилар» сербиялик футболчини Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасидан 60 миллион еврога сотиб олишди. У Бенземанинг ўринбосари бўлиши керак эди. Аммо шундай бўлдики, Карим асосий таркибдаги жойини ажойиб ўйинлари орқали Йовичга бермади ва сербиялик амалиётисиз қола бошлади. Асосий таркибда тушган учрашувларида ўйини аввалги каби эмасди. Лука мадридликлар сафида саккиз ой ичида атиги иккита гол урди, бу эса ундан кутилган нарсаларнинг ярми ҳам эмас. Серб шахсий ҳаётидаги муаммолари билан ҳам ўралашиб қолди. Масалан, Мадридга кўчиб ўтганидан кўп ўтмай, рафиқаси ва ёш ўғлини ватанида қолди. Пандемия пайтида фарзандини кўриш учун, карантин қоидаларига зид равишда ишлар қилди. Бу ҳолат эса унинг панжара ортида ўтиришига ҳам сабаб бўлди. Ҳозирги пайтда ҳам Лука Йович Германияда. Балки, унинг ўйини испанияликлар сафида чиқмаётгандир, ёки унинг Мадрид сафари қаридими?

Эден Азар

Криштиану Роналду «Реал»дан кетганидан кейин, клубга янги супер юлдуз керак эди. «Челси» етакчиси Эден Азар муносиб номзод эди, аммо Азар учун «Реал Мадрид» 100 миллион еврони «Челси» ҳисоб рақамига ўтказиб бериш талаб этиларди. Бир қанча уринишлардан сўнг, Азар трансфери муваффақиятли якунланди. Ҳозирча Азарнинг трансферини омадли деб аташ мумкин эмас. Бельгиялик мавсумни кўп қисмини жароҳат биллан боғлиқ муаммо билан «қаймоқранглилар» лагерида ўтказиб юбормоқда. Эден 2019 - йилнинг ноябрь ойида биринчи жароҳатини орттириб олгандан сўнг 2020 - йил февраль ойигача майдонга қайта олмади. Икки мавсум давомида нақ тўрт марта жароҳат олди. Уни ёзда яна "аристократлар" сафига қайтади деган миш-мишлар кундан-кунга кўпаймоқда. Демак ҳаммаси ушбу ёзда аниқ бўлади. 

Киритилди: 12:52, 13.06.2021.
Ўқилди: 2056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.