Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Тортишувларга сабаб бўлган "Копа Америка" турнири бошланиш арафасида

Баҳо:
+ | -

Копа Америка турнири Жанубий Америка қитъасида терма жамоалари ўртасида ҳар 4 йилда ўтказиладиган нуфузли турнир ҳисобланади. Фақатгина, сўнгги йилларда катта маблағ топиш мақсадида ушбу турнир сўнгги 5 йил ичида ушбу турнир учинчи бора ўтказилмоқда. Барчамиз биламиз, мазкур минтақада кўплаб кучли терма жамоалар мавжуд, аммо Конмебол ташкилий жиҳатдан Европа ва хатто Осиёдан ҳам анча орқада. Мазкур турнир аслида Аргентина ва Колумбияда ўтказилиши керак эди, аммо энди Бразилия майдонлари мусобақага мезбонлик қилади. Бунга нима сабаб бўлди?

Колумбиядаги сиёсий вазият Копа Америка мезблонлиги учун мазкур мамлакат эшикларини ёпди ва бор маъсулият Аргентинанинг бўйнида қолган эди. Турнир бошланишига оз вақт қолганда эса Аргентинадаги пандемик ҳолат ёмонлашди ва улар ҳам мезбонликдан воз кечди. Сўнгра Конмебол бу маъсулиятни катта турнирларни ўзида ўтказавериб кўзи пишиб кетган Бразилияга берди, аммо аввалига айрим бразилиялик ва ҳатто аҳоли ҳам бунга қарши чиқди. Биринчидан, улар яқинда бўлиб ўтган Копа Американи ўз майдонида ўтказди. Иккинчидан, айни вақтда бу турнирга давлат катта маблағ сарфлашига тўғри келади, аммо катта фойда олмайди. Сабаби, мухлислар стадионга киритилмайди, меҳмонҳоналар ва авиақатновлардан келадиган фойда ҳам бўлмайди. Шунингдек, чемпионатда қатнашувчи ҳар бир жамоа футболчиси, ҳодимлари ваксина олиши зарур эди. Мазкур факторлар бироз иккиланишларга сабаб бўлди, аммо якунда барибир мусобақа ўтказиладиган бўлди.

Мусобақа формати

13 июньдан 10 июльгача бўлиб ўтадиган турнирнинг формати ҳам бироз янгича кўринишга келди. Айни вақтда 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, ўзаро 4 турда муносабатларига ойдинлик киритишади. Шунингдек, гуруҳлардан бир жамоа ҳар турда дам олади. Энг қизиғи атиги 1 терма жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетади ва 4 та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Мусобақа ўтказиладиган стадионлар

Мазкур мусобақа Бразилиянинг умумий 4 та шаҳрида ва 5 та стадионида ўтказилади.

Бразилиа шаҳрида жойлашган мазкур стадион "Мане Гарринчи" деб номланади. Мазкур аренанинг умумий сиғими 69 349 кишидан иборат.  

2. 44 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган "Пантанал" ўйингоҳи ҳам мазкур турнирнинг қизиқарли ўйинларига мезбонлик қилади. Ушбу стадион Бразилиянинг Куяба шаҳрида жойлашган. 

3. 13 500 киши учун мўлжалланган мўжазгина "Педру Лудовик Тейшейру" аренасига ҳам бундай ваколат берилган. Бу стадион "футбол сеҳргарлари" юртининг Гояния шаҳрида қад кўтарган.

 

4."Пентакампеонлар"нинг яна бир машҳур ўйингоҳларидан бири бу "Нилтон Сантос" аренаси ҳисобланади. Барчага маълум Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган стадионнинг умумий сиғими 44 661 тани ташкил этади.

5.Навбатдаги стадион эса бутун дунёга маълум ва машҳур "Маракана" аренасидир. 78 838 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган аренада турнирнинг энг асосий ўйинлари ва доимгидек финал ўйини бўлиб ўтади.

 

 

 

Киритилди: 16:14, 13.06.2021.
Ўқилди: 3389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5441]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4146]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3487]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3186]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3106]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2990]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2612]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2411]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2386]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик