Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Копа Америка кимга керак ?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор 13 июндан 10 июлга қадар Америка Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Турнирнинг старт олиши турли хил можароларни келтириб чиқарди. Аслида мусобақа Колумбия ва Аргентинада бўлиб ўтиши керак эди. Аммо сиёсатнинг аралашуви сабаб Колумбиядан мезбонлик ҳуқуқи олиб қўйилди. Колумбияликларнинг турнир ўтказилишига қарши оммавий протестлари Жанубий Америка футбол конфедерациясини шундай қарор чиқаришга мажбур қилди. Бу пайтда иккинчи мезбон Аргентина давлатида эпидемиологик вазият кескин даражада оғирлашди. Натижада 47-Копа Америка Бразиляга кўчирилди. Аммо бу борада ҳам муаммолар юзага келди. Ҳатто Бразиля терма жамоаси ҳам мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Лекин якунда вазият яхши томонга ўзгарди. Кўпчилик футболчи ва мураббийлар COVID-19 билан боғлиқ оғир вазиятда турнир ўтказилишини исташмаса ҳам қарор ўз кучида қолди. Шу тариқа Америка Кубогида 10та терма жамоа иштирок этадиган бўлди. Аслида иштирокчилар сони 12та эди. Бироқ Қатар ва Австралия ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги саралашида иштирок этаётгани учун улар рад жавобини беришди.

Мусобақа мухлисларсиз 5та стадионда ўтказилади. Машҳур «Маракана» стадиони эса фақат финал учрашувига мезбонлик қилади. Амалдаги ғолиб Бразиля унвонини ҳимоя қилишга, Месси эса вазият оғир бўлишига қарамай терма жамоаси билан соврин ютиш учун охиригача курашади.

Ҳасан Турдиалиев

Манба: t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 13:48, 14.06.2021.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.