Кириш Регистрация

ЕВРО-2020'нинг дастлабки уч кунидан кичик хулосалар

Баҳо:
+ | -

Кристиан Эриксен қулаганда ғалати ҳисларни туйдим.

Шарҳда эдим. Минглаб, балки миллионлаб инсонлар учун вазиятни изоҳлаб боришим керак эди-ю, лекин сўз келиши қийин кечди. Ўта қийин. Ҳозирча бу менинг учун Европа чемпионатидаги энг ёдда қоларли воқеа бўлиб қолаверади.

Аммо, албатта бошқа воқелар ҳам бор. Қисқача уларга тўхталиб ўтаман.

Ўзгараётган Италия. Бу ҳақда мана бу ерда ёздим ҳам. Роберто Манчининг жамоасининг иккинчи ўйинини кўришни интиқлик билан кутаяпман. Зотан, Италияликлар туркларнинг фонида жуда ёрқин кўринди. Аслида ҳам шундайми, йўқми буни аниқлаш учун вақт керак.

Дарвозабонлар чемпионати. Финландия дарвозабони Лукаш Градецки, Уэльс вакили Дэнни Уорд, Украина аъзоси Георгий Бушан, Швейцария футболчиси Ян Зоммер... булар уч кун давомида мени ўз ўйини билан хайратлантирган дарвозабонлар. Сейвлар кўп ва бир-биридан гўзал. Улар сафига ҳали яна бир неча ном қўшилса керак.

Номлар: Лоренцо Инсинье (Италия), Брель Эмболо (Швейцария), Ромелу Лукаку (Бельгия), Кэлвин Филлипс (Англия), Александр Ермоленко (Украина) – булар ҳозирча ажратиб қўйганларим. Уларнинг орасидан энг ёққани эса Кэлвин Филлипс бўлди.

Бугунги ўйинларда ҳамкасбларим ишлайди. Бугун испанлар старт олишади. Бугун мен кичик симпатия билдирадиган Чехия ўйин ўтаказади. Зўр ўйинлар, хуллас.

Манба: t.me/tolipovuz
Киритилди: 13:53, 14.06.2021.
Ўқилди: 2072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик