"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мен 18 йилдан бери энг юқори даражада ўйнайман, мен ҳақимда миш-мишлар ташвишлантирмайди. Нима бўлишидан қатъий назар, бу энг яхшиси бўлади. "Ювентус"да қолишим ёки кетишим ҳозирги пайтда энг муҳим нарса эмас. Мен бор эътиборимни ўз терма жамоамга қаратганман, чунки бундай миқёсдаги турнирлар ҳар куни ўтказилмайди.
Бу менинг бешинчи Европа чемпионатим, лекин мен учун бу биринчи бўлганга ўхшайди. Биз ҳозир 2016 йилга қараганда ёшроқ жамоамиз. Беш йил олдингидан яхшироқ ёки ёмон эканлигимизни фақат рақобат кўрсатиб беради. Шахсий даражада мен ўн йил олдинги футболчига ўхшамайман», - деди Роналду.
Олдинроқ 36 ёшли португалиялик ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо, ҳеч бир клуб Роналдуга ҳозирда "Ювентус"да оладиган маошни тўлашга тайёр эмас (1 мавсумда 31 миллион евро).
Роналдунинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнгача амал қилади. Якунланган мавсумда португалиялик 44 учрашувда 36 гол уришди ва 4 голли пас беришди.
Португалия амалдаги Европа чемпиони. Гуруҳ босқичида улар Венгрия, Германия ва Францияга қарши ўйнайди.