Аслида, ўтган йили бўлиши кўзда тутилган, футбол бўйича Европа чемпионати пандемия сабабли, ушбу мусобақа 2021 йилга кўчирилди. УЕФА Европа чемпионатининг 60 йиллигини ўзига хос тарзда нишонлашга қарор қилди. Тарихда биринчи марта мусобақа ўн икки мамлакатда: Англия, Италия, Озарбайжон, Германия, Россия, Голландия, Дания, Шотландия, Испания, Ирландия, Руминия ва Венгрияда каби давлатларда бўлиб ўтади. Шу билан бирга, иккала ярим финал ва финал битта мамлакатга, битта шаҳарга ва битта стадионга берилди: Англия, Лондон, Уэмбли. Ҳозир эса биз сизлар билан мазкур стадионлар бўйлаб саёҳат қиламиз.
Уэмбли Лондон, Англия
Сиғими: 90,000
"Уэмбли" - бу ўз аждодлари томонидан қурилган футболнинг ўлмас ёдгорлиги. Стадионнинг асосий кўриниши, бундан роппа-роса 80 йил олдин ҳам мавжуд эди. Шу вақт мобайнида бу ерда бешта Европа кубоги финаллари, 1948 йилги ёзги Олимпия ўйинлари, 1966 йилги Жаҳон чемпионати ва 1996 йилги Европа чемпионати доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. 2007 йилда Англия Футбол Федерацияси янгиланган Уемблига Англия Суперкубоги учрашувини совға қилди. Лекин, гарчи стадион қайта реконструксия қилинган бўлса-да, клубнинг музейи ва шунга ўхшаш экспонатлари сақланиб қолинган.
Стадионнинг асосий хусусияти - бу аренанинг устида 133 метр баландликда кўтарилган, узунлиги 315 метр бўлган улкан арка. У Гиннеснинг рекордлар китобига энг узун том ёпиш иншооти сифатида кирган. Ажабланарлиси шундаки, бу камар стадионнинг бутун шимолий томининг оғирлигини кўтариб туради.
"Олимпико" Рим, Италия
Сиғими: 73,000
"Стадио Олимпико" - бу Италия пойтахти учун "Рома" ва "Лацио" мухлислари ўртасида бўладиган супер қарама-қаршилик. Ушбу иншоотда Чемпионлар Лигасининг тўртта финали, Олимпиада, Жаҳон чемпионати ва бошқа йирик спорт ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди. "Олимпико" охирги марта 2007 йилда Чемпионлар Лигаси финали учун реконструксия қилинган эди, аммо стадион Евро-2020 мусобақаси учун қайта таъмир ишлари амалга оширилмади.
Бундан ташқари, "Стадио Олимпико" фашизм ёдгорлиги ҳисобланади. У италиялик фашист, диктатор Бенито Муссолинининг буйруғи билан қурилган. Арена ёнидаги мозаикали қаватда "Кўп душманлар, кўп шараф", "Дуче, биз ёшлигимизни сизга бағишлаймиз" каби ёзувларни учратиш мумкин. Яқин атрофдаги антиқа услубдаги мармар ҳайкаллар 1940-йиллар ҳақида сўзлайди. Бир сўз билан айтганда, бу арена тарихий ҳисобланади. Стадионнинг ноқулайлиги шундаки, унинг ёнида метро йўқ. Сиз у ерга фақат енгил транспорт воситалари орқали боришингиз мумкин. Аммо об-ҳаво яхши бўлса, унда энг яхши вариант бу Тибер дарёси бўйидаги аренага бемалол пиёда бориш мумкин.
"Олимпия стадиони" Боку, Озарбайжон
Сиғими: 69,700
Бу аренани "Бавария" жамоасининг стадиони "Аллианз Арена"нинг Бокудаги нусхаси дейиш мумкин. "Миллий" стадион дастлаб, Боку шаҳри даъвогарлик қилган 2020 йилги Олимпия ўйинларининг асосий спорт аренаси сифатида кўрсатилган эди. Аммо Озарбайжон Олимпиада мезбонлигини қўлга кирита олмагач, Европа Чемпионати учрашувлари ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Озарбайжон пойтахти бунинг эвазига биринчи Европа ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Стадион 2011 йилнинг ёзида, Озарбайжоннинг 100 йиллигини нишонлаш доирасида қурилган.
Айтганча, стадион туркиялик дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу мутахасислар Туркия Суперлигасининг етакчи клубларининг стадионларини ҳам қуришда ишлаган. Стадион ўз бағрига салкам 70 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур стадион ҳозирда бутун Кавказ мамлакатлари ичида, энг йирик мултиспорт об'ектига айланган. Яна бир эътиборга молик жиҳати, ушбу стадион Озорбайжодаги машҳур Буюк - шор кўли яқинида жойлашган.
"Аллианз Арена" Мюнхен, Германия
Сиғими: 70,000
Ушбу стадион "Бавария"нинг уй стадиони ҳисобланади - "Аллианз Арена" 2005 йилда қурилган ва 2006 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган. Иншоотнинг асосий хусусияти унинг ғайриоддий кўринишидир, шу туфайли стадион "das Schlauchboot" ("резина қайиқ") лақабини олган. Бинонинг ташқи кўриниши ултра замонавий материал - этилфлуоретилен плёнкадан қилинган. Аренанинг фасади ва томи 2760 та ёстиқчга ўхшаш материалдан қурилган бўлиб, улар қуруқ ҳаво билан пуфланади ва ҳар бир ёстиқ ҳар қандай рангда порлаши мумкин. Бундай ёритиш нархи соатига тахминан, 50 еврони ташкил этади. Бунинг ёрдамида аренани 75 километр узоқликдан кўриш мумкин. Стадионни қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун немис муҳандислари, арена томига пардалар ўрнатганлар. "Аллианз Арена" Мюнхен шаҳрининг пастроғида жойлашган, шунинг учун узоқдан қараганда, худди шаҳар ичида қайиқ тўхтаб тургандек кўринади.
"Газпром арена" Санкт-Петербург, Россия
Сиғими: 68,000
Мазкур стадионнинг қурилишида жуда катта сумма (тахминан 50 миллиард рубл) ишлатилган. Катта маблағ сарфланиш бўйича, ушуб арена "Уэмбле"дан кейин иккинчи ўринда туради. Бироқ, "Газпром Арена" замонавийлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Россиядаги ушбу стадионнинг бош меъмори Кисе Курокава ҳисобланади. Арена узоқдан улкан космик кемага ўхшаб кетади. Афсуски, япон устаси стадионни тайёр ҳолатда кўрмади: Сабаби Курокава 2007 йилда вафот этди ва "Газпром Арена" унинг сўнгги лойиҳаси бўлди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда "Газпром Арена" 2018 йилги ЖЧ мусобақасига ҳам мезбонлик қилган.
"Йохан Кройфф Арена" Амстердам, Голландия
Сиғими: 54 990
"Йохан Кройфф Арена" ўз номини яқинда олган. Бу эса буюк ҳужумчи ва "Аякс" жамоаси мураббийи Йохан Кройфф ҳурматига қўйилган. 2016 йил бошида собиқ футболчи 68 ёшида вафот этди. Иншоот 1996 йилда қурилган. Стадион бир қанча мусобақаларни ўзида қабул қилган, хусусан 2012/13 йилги Европа Лигаси финали бунга мисол. "Ёхан Кройфф Арена"даги энг ноодатий воқеа 2002 йилда содир бўлган. Голландия қироли Виллем-Александр ва унинг рафиқаси Максима турмуш қуришди. Тўй эгалари куёвнинг севимли клубининг стадионидан кўра зиёфат учун яхши жой топа олмадилар.
"Паркен" Копенгаген, Дания
Сиғими: 38.065
Ушбу стадион мамлакатнинг асосий стадиони "Идретспаркен" аренаси ўрнида қурилган бўлиб, у ерда Дания терма жамоаси 1911 йилдан 1990 йилгача 232 учрашув ўтказган. "Балтика Финанс" сармоядорлари билан тузилган шартнома асосида, миллий терма жамоа ўн беш йил давомида барча уй учрашувларини шу ерда ўтказиши керак эди. 1998 йилга келиб, стадионни "Копенгаген" жамоаси тўлиғича сотиб олган. Стадион яқинда қайтадан реконструкция қилинган ва қурилиши икки йил давом этди. Қурилишнинг умумий қиймати 640 миллион Дания крони атрофида пул сарфланган.
"Ҳэмпден Парк" Глазго, Шотландия
Сиғими: 52.063
Ушбу арена Евро-2020 учрашувлари ўтказиладиган энг қадимги стадион ҳисобланади. "Ҳэмпден Парк" 1903 йилда қурилган. Шотландияда жойлашган ушбу стадион одам қабул ташриф буюриш бўйича, иккита рекорд ўрнатганлиги билан ажралиб туради. 1937 йил 17 апрелда Британия жамоалари ўртасида ўтказиладиган чемпионат доирасидагу мусобақага 149 415 томошабин ташриф буюрган. Бу Буюк Британия жамоалари орасидаги барча вақтлардаги рекорддир. Ушбу учрашувдан бир ҳафта ўтгач, Шотландия Кубоги финали доирасида учрашувда яна бир рекорд ўрнатилди. "Селтик" ва "Абердин" (2:1) жамоалари ўртасидаги ўйинни 146 433, баъзи манбаларда айтилишича эса 147 365 мухлис томоша қилганлиги айтилган.
"Сан-Мамес" Бильбао, Испания
Сиғими: 53,289
Ушбу стадион 1913 йил 21-августда очилган бўлиб, "Сан-Мамес" номини олишига Бильбаонинг "Атлетик" жамоасининг ҳомийси бўлган Санкт-Мамес черковидан олинган. Янги аренани қуриш учун 173 миллион евро сарфланган ва 2015 йил ноябрь ойида ушбу стадион Цингапурда бўлиб ўтган Бутунжаҳон архитектура фестивалида "Дунёнинг энг яхши спорт иншооти" мукофотига сазовор бўлди. Арена Нервион дарёси бўйида жойлашган бўлиб, бу уни замонавий шаҳар марказининг муҳим белгисига айлантиради.
Майдондан унчалик узоқ бўлмаган жойда, ушбу аренада тарихий биринчи голни урган таниқли ҳужумчи Пичичи лақабли Рафаэл Морено Арансадининг бюсти бор. Анъанага кўра, стадионга илк бор ташриф буюрган жамоалар учрашув олдидан ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.
"Авива" Дублин, Ирландия
Сиғими: 53 289
Суратлардан "Авива" стадиони "Фишт" ва "Қозон Арена"га ўхшаб кетади. Аммо Ирландиядаги стадион русларникидан олдин қурилган эди: 2010 йил 31 июлда бу ерда регби бўйича биринчи мусобақа бўлиб ўтди. 4 август куни маҳаллий олий лига футболчилари ва "Манчестер Юнайтед" юлдузлари ўртасидаги очилиш футбол учрашуви бўлиб ўтди: Сер Алекс Фергюсон шогирдлари мезбонларни мағлуб этишди (7: 1). Мазкур аренанинг қурилишда АҚШ ва Ирландиядан фирмалар ишлаган. Стадион Дублин бинолари, регби машғулотлари ўтказиладиган майдонлар ва поезд йўлларига яқин бўлган ҳудудда жойлашган.
"Миллий" стадион Бухарест, Руминия
Сиғими: 55 634
Пойтахт стадионининг расмий очилиши 2011 йил 10 августда бўлиб ўтиши керак ва аренанинг очилиш ўйинида Руминия - Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувини ўтказишни режалаштирган эди. Дастлаб Жанубий Америка терма жамоаси учрашувда иштирок этишга рози бўлган, аммо ўйиндан 16 кун олдин улар Бухарестга ташриф буюришдан бош тортишган. Бунга сабаб 2011 йилги Америка Кубогидан сўнг ишдан бўшатилган Серхио Батистанинг ўрнига янги бош мураббий топиш керак эди. Шу сабаб стадионнинг очилиш ўйини кечиккан. Аммо, ўша йилнинг сентябр ойида Румния терма жамоаси Францияга қарши учрашувдан кейин, расман Бухарестдаги "Миллий" стадион фойдаланишга топширилган. Мазкур аренанинг ташқи кўриниши ҳам, ҳақиқатдан чиройли эди.
"Ференц Пушкаш арена" Будапешт, Венгрия
Сиғими: 67 889
"Будапешт Европа чемпионатига мезбонлик қила оладими? Бу Венгрия спорт дипломатиясининг катта ютуғидир", - деди маҳаллий футбол ассоциацияси раҳбари Сандор Чанйи. "Пушкаш" арена 2016 йилда қурилишни бошлаган бўлиб, лойиҳанинг дастлабки қиймати 320 миллион еврога баҳоланди ва кейинчалик бу кўрсаткич 488 миллионга етган. Стадион номи венгриялик футболчи Френц Пушкаш шарафига, шундай номланган. Майдоннинг баландлиги 51 метр бўлиб, айлана узунлиги 364 метр. Майдон 2019 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилган. Стадион ҳозирда кўплаб халқаро учрашувларни қабул қилмоқда.