"Арсенал" "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли учун 40 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар беради La Gazetta dello Sport. Олдинроқ, футболчи "Ювентус" билан шартнома шартларини келишиб олгани маълум бўлганди. Аммо, "бянконери" ҳали ҳам футболчининг трансфери бўйича аниқ бир қарорга кела олмаяпти.
"Сассуоло" Локателли учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. "Ювентус" трансфер миқдорини камайтирмоқчи. Шу билан бирга, "Арсенал" "нервердилар"га италиялик учун керакли миқдорни тўлашга тайёр.
Ўтган мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 34та ўйин ўтказиб, 4та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди.