Беш йил олдин, Криштиану Чемпионлар Лигасида «Реал» билан иккинчи ғалабасидан сўнг дарҳол Европа чемпионатига йўл олди.
ЧЛ финалида яна «Атлетико» тор-мор этилди ва бундан икки йил аввалгидан кам бўлмаган ғалабани қўлга киритишди. 2014 йилда Мадридликлар якуний ҳуштак чалишидан бир неча сония олдин мағлубиятдан қочиб қутулишган эди.
Португалиянинг Франция бўлган Европа чемпионатидаги стартидан унчалик кучли эмасдек тюлди: Криш Венгрия билан учрашувигача на гол урди ва на пас берди. Аммо, венгрияликларга қарши баҳсда Роналду бирданига дубл қайд этди ва Нанининг голига ҳам асисстентлик қилди. Фернанду Сантуш жамоаси гуруҳ босқичида умуман ғалаба қозонмай, плей-оффга чиққан тарихдаги биринчи жамоа бўлди. Шунингдек, португаллар учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишганди.
Финалгача бўлган йўл жуда ҳам азобли бўлган: Хорватияни қўшимча вақтда, Польша устидан пенальтилар сериясида устун келишган. Ва Уэльс билан яримфинал баҳсида Криштиану жамоани яна судраб кетди: уч дақиқа ичида ўзи гол урди ва Нанига гол уришга ёрдам берди.
12 йил ўтиб, Роналду 2004 йилда бузилган тушига яқинлашди.
- Финал куни мен бир фикр билан уйғонди: «Бугун ўзгача кун, чунки биз Евро финалини - Парижда французларга қарши ўйнаяпмиз», - деб эслайди Криш. «Шу куни саккиз соат ухладим. Мени бир нарса безовта қилди деб айта олмайман. 31 ёшимда иккинчи имкониятга эга бўлганимни англадим. Эҳтимол, бу охиргиси. Ўша куни нафақат мен учун, балки менинг оила-аъзоларим учун ҳам тарихий кун эди. Финал куни оилам билан кўп гаплашдим, лекин меҳмонхонада ўта хотиржам эдим. Сардор ва энг тажрибали футболчилардан бири сифатида, ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонтириш учун мен буни шерикларимга етказишга ҳаракат қилдим».
Финал учрашувининг биринчи тайми ўрталарида Криштианунинг вазминлиги, кайфияти ва концентрацияси йўқолиб қолди. Чунки, Пайетнинг қўпол қоидабузарлигидан сўнг шок, кейин эса Роналдунинг оёғида кучли оғриқ пайдо бўлди. Димитрини мухлислар ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилишни бошлаган пайтда, Роналду йиртилган боғичга эътибор бермасликка ҳаракат қилди: тиззасидан муолажаларни қабул қилди ва майдонга қайтиб келди, аммо, оқсоқланиб, яна йиқилди. У ўша пайтда ҳаммаси тугаганлигини тушуниб, майсазорга мушт туширди.
- Бу оддий битта жанг эди: мен тўпни қайтариб олдим. Ва агар бир вақтнинг ўзида Роналдуни жароҳатлаган бўлсам, бу қасддан эмас эди, - деб мухлисларни ишонтиришга ҳаракат қилди Пайет.
Криштиануни замбилда кўз ёшлари билан олиб кетишди.
«Тиззам менга ҳеч қандай имконият қолдирмади», дейди Криш. «Аввалига мен буни оддий кўкариш деб ўйладим, аммо оғриқ жуда кучли эди. Натижада, тизза эгилишни тўхтатди ва оёғим қотиб қолди».
Кийиниш хонасида Роналду шифокорга мурожаат қилди: «Бу катта танаффусми? Кўп вақт майдонга қайта олмайманми?» Шифокор эса атайлаб ҳаммаси яхши деб ёлғон гапирди, аммо Криш йиғлашда давом этди. «Телевизор орқали ўйин трансляцияси мени чалғитгандагина тинчландим» дейди кейинчалик португал.
Криштиану танаффус пайтида ҳар бир футболчига таъсир кўрсатадиган, туртки берувчи нутқ сўзлади. «У: «Йигитлар, биз ғалаба қозонишимизга аминман. Бардам бўлинглар, майдонга чиқинглар ва жанг қилинглар», - дейди Роналдунинг жамоадоши Седрик Суарес.
Иккинчи бўлимда Роналду жароҳатни бутунлай унутиб қўйди ва ечиниш хонасида жуда асабий ҳолда учрашувни томоша қилди. Қўшимча вақтда у бунга чидай олмади ва захира ўриндиғига қайтиб, у ерда Сантуш билан биргаликда жамоани бошқарар, вақти-вақти билан тиззадаги боғланган тасмасини тузатарди.
«Энди ёлғиз қолишим мумкин эмас эди, бунга чидаб бўлмас эди», - деб тушунтирди Криштиану. «Мен хотиржам тура оламан деб ўйладим, аммо бу ечиниш хонасида ўтиришдан ҳам қийинроқ бўлиб чиқди. Мен иккинчи мураббий сифатида йигитларни қўллаб-қувватладим. Йигитлар мени ҳурмат қилгани учун, бу ёрдам беришига амин эдим.»
Эдернинг голидан сўнг Роналду яна кўз ёшларини тўкди, аммо бу бахт кўзёшлари эди.
- Мен ўзимни тута олмадим. Асаблар, ҳиссиётлар - ҳамма нарса аралашиб кетди ва тўкилди. Мураббийга нима деганимни ҳам эслолмайман. Аммо захирадан майдонга тушишдан олдин Эдерга қандай гапирганимни эслайман: сен ғалаба голини урасан. Мен сеҳргар ёки фолбин эмасман, лекин ўша пайт буни ҳис қилганман.
Майдонда Кубок билан силтаб ўтиргандан сўнг, Криш ўзига келди ва ечиниш хонасида тарихий нутқини сўзлади.
«Мен бу ерда турган бир кишига миннатдорчилик билдирмоқчиман», ўша пайтда Роналду Сантушга ишора қилди. «Биринчидан, мураббийсиз буларнинг барчаси содир бўлмасди. Иккинчидан, мен барча футболчиларга, ходимларга - ғалабада иштирок этганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Португалияга ҳеч ким ишонмади, аммо биз бунга эришдик. Ҳар биримиз!».
Мен аллақачон уч-тўрт марта йиғлаб олганман. Акам тинчланишимни сўради, мен унга жавоб бердим: «Ҳа, ҳа, лекин буни қила олмайман. Мен чин юракдан айтаман, ниҳоятда бахтлиман. Буни юз марта такрорлашга тайёрман! Бу жуда кам бўлган кубок. Ҳар бирингиз учун раҳмат: футболчилар ва яна бир бор сизга, босс. Барча тиббиёт ходимларига, хавфсизлик ходимларига, Хоакин, Рикардо, Мигелга, менинг акамга раҳмат ... Мен бахтлиман!».
Инглиз тилидан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси