Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Португалия - Венгрия баҳси энг яхши футболчиси номи маълум

Баҳо:
+1 | -

Португалия терма жамоаси Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида Венгрияни мағлуб этди (3:0).

Ушбу учрашувнинг энг яхши ўйинчиси португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду деб топилди. Ҳужумчи мазкур баҳсда дубл қайд этган эди. Венгерларга қарши ўйинда у турнир тарихидаги энг яхши тўпурар, Европанинг бешта чемпионатида ўйнаган биринчи футболчи, шунингдек, йирик турнирлардаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг Фернанду Сантуш жамоаси 3 очкони қўлга киритди ва "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди Кейинги турда Португалия Мюнхенда Германия билан ўйнайди. Ушбу учрашув 19 июн куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:14, 15.06.2021.
Ўқилди: 7771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик