Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 11 та гол билан Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Роналду Евро-2020 гуруҳ босқичининг 1-турида Венгрияга қарши ўйинда (3:0) иккита гол урди ва тўққизта гол урган афсонавий француз Мишел Платинини ортда қолдирди.
36 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси сафида 176 учрашув ўтказиб, 106 та гол урган.