Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

ЕЧЛ ва Европа лигасида ким қанча даромад топди?

Баҳо:
+ | -

Кўпчиликни қизиқтирадиган масала - «Челси» ЧЛ-2020|2021даги якуний ғалаба ортидан қанча пул ишлади? Бу сафар еврофутбол бош турнири финалининг «Англия дербиси»га айлангани ўз йўлига, «Манчестер Сити» ва «Челси» ўртасидаги ўйин баъзиларни унча қизиқтирмагани ҳам аҳамиятсиз. Муҳими, Лондон ва Манчестер жамоалари мавсум ҳисобидан ўзаро 4-тўқнашувда бор имкониятларни ишга солди. ЧЛ финалигача «Челси» «шаҳарликлар»ни икки бора мағлублик кўчасига киритганди - аввал АПЛда, кейин Англия кубоги ярим финалида. «Сити» эса «кўклар»ни бир бора таслим этганди. Умуман олганда, мавсум якуни бўйича «Челси» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобда Лондон жамоаси устунлиги янада ошди - «аристократлар» 69та ғалабага эгалар, «шаҳарликлар» эса уларни 58 бора енгишган.

Мана, «Челси» биров кутмаган ҳолда, ЧЛ-2020|2021 ғолибига айланди. Финалда Кай Хаверц томонидан урилган ягона гол нафақат «шалпангқулоқ» кубок тақдирини ҳал қилди, балки мукофот жамғармаси тақсимотига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатди. УЕФА финалдан кўп ўтмай, ЧЛнинг 2020|2021 йиллар мавсуми бонуслари тақсимоти ҳақида маълумот беришни пайсалга солмади. Эслатиш керак, мукофот жамғармаси олдиндан белгилаб қўйилган формула асосида тақсимлади. Яъни ҳар бир босқич учун алоҳида бонус бор. Дейлик, мусобақанинг гуруҳ босқичига чиққан ҳар бир клуб 15,25 миллион евро миқдорида мукофот пули олади. «Плей-офф» босқичлари учун ҳам алоҳида сумма белгиланган. Якунда жамғарилган суммага ЧЛ телевидение ҳуқуқларини сотишдан тушган маблағ тақсимоти улуши ҳам қўшилади. Маълум қилинишича, бу ҳисса Англиянинг топ-клублари учун 20 миллион еврони ташкил этади.

Шунингдек, гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба  ва дурангга ҳам алоҳида бонус борлигини унутмаслик керак. Гап кичик сумма ҳақида кетаётгани йўқ - иштирокчи ўз квартетидаги 1та ғалаба ортидан 2,7 миллион евро олади. Дуранг натижанинг баҳоси эса - 900 минг. Шулардан келиб чиқиб ҳам, «Челси»нинг умумий улушини ҳисоблаш мумкин. Демак, Лондон клуби гуруҳ босқичида 14 очко тўплади - 4та ғалаба ва 2та дуранг. Бу «Челси»га квартетдан 1-ўрин орқали чиқиш имконини берди.

Энди «Челси»нинг ЧЛ-2020|2021дан қанча топганини ҳисоблаймиз:

Гуруҳ босқичидаги иштирок учун - 15,25 миллион евро

Гуруҳ босқичида тўпланган очколар бонуси - 12,6 миллион евро (2,7х4 + 0,9х2)

1|8 финалга чиқиш бонуси - 9,5 миллион евро

1|4 финалга чиқиш бонуси - 10,5 миллион евро

1|2 финалга чиқиш бонуси - 12 миллион евро

Финалга чиқиш бонуси - 15 миллион евро

ЧЛ финалидаги ғалаба бонуси - 4 миллион евро

Жами сумма: 74,85 миллион евро + 20 миллион евро (телеҳуқуқлар улуши)

Ғалаба бонусисиз жами даромад 74,85 миллион евро эди. Демак, «Челси» «Драгау»да умумий суммани 78,85 миллион еврога оширди. Бунга телевидение ҳуқуқлари сотуви улушини қўшсак, умумий сумманинг 100 миллион еврога яқинлашгани ойдинлашади. Айтиш керак, «Челси»нинг даромади «Манчестер Сити»ники даражасида. Нега? Гап шундаки, Хосеп Гвардиола жамоаси гуруҳ босқичида кўпроқ ишлади.

Яна бир томони бор - «Челси» финалга барча мусобақалар ҳисобидан охирги 5та учрашувда 3та мағлубият қайд этган ҳолда киришди. Аниқроқ айтсак, Томас Тухель жамоаси Англия кубоги финалида «Лестер»га ютқазди, қолаверса, АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга тушиб қолди. Бу клубнинг мавсум якуни бўйича умумий даромади миқдорига таъсир қилди, албатта. Қисқаси, АПЛдаги 4-ўрин «Челси»га 78 миллион евро келтирди - бу «Манчестер Сити» улушидан чамаси икки баравар кам. «Челси» Суперлига ғояси тарафдорларидан бири сифатида гавдаланганди. Лекин жамоа биринчилардан бўлиб, янги лигадан чиқиб кетишини расман маълум қилди. Зеро, мухлислар стадион олдида катта норозилик намойиши уюштиришди. Маълумотларга қараганда, «Челси» агар Суперлигага қўшилганида, нақ 350 миллион евро оларди. Ҳар ҳолда, лойиҳа режасига кўра, шу рақам келтирилди, аммо Суперлига атиги 2 кундан сўнг хотима топди.

**      «Челси» бош мураббийи Томас Тухель аввалги мавсум «ПСЖ»да ишлаган ва Париж клуби билан ҳам ЧЛ финалига чиққан, бироқ ҳал қилувчи баҳсда «Бавария»дан устун келиш имкониятини тополмаганди. Ўша финал ҳам Португалияда бўлиб ўтган, фақат «Драгау» эмас, «Эштадиу да Луш» стадионида.

**         Якунланган мавсум «Челси» аёллар жамоаси ҳам ЧЛ финалида ўйнади ва эркаклардан фарқли ўлароқ, «Барселона»га бас келолмади - 0:4.

 

ЧЛ  финалчиси  «Манчестер Сити»нинг улуши

Гуруҳ босқичидаги иштирок учун - 15,25 миллион евро

Гуруҳ босқичида тўпланган очколар бонуси - 14,4 миллион евро (2,7х5 + 0,9х2)

1|8 финалга чиқиш бонуси - 9,5 миллион евро

1|4 финалга чиқиш бонуси - 10,5 миллион евро

1|2 финалга чиқиш бонуси - 12 миллион евро

Финалга чиқиш бонуси - 15 миллион евро

Жами сумма: 76,65 миллион евро + 20 миллион евро (телеҳуқуқлар улуши)

 

Европа Лигасида қандай?

Қизиқ, ЕЛ бош соврини соҳиби «Вильярреал» ғазнасига қанча тушади? Финалчи «МЮ» қанча олади? Икки жамоа ҳал қилувчи баҳсга турли йўллар билан борди ва шунинг учун уларнинг даромади ўртасида фарқ бор.

**      «Вильярреал» ЕЛга гуруҳ босқичидан қўшилди. Бу турнирнинг асосий раундидаги иштирок баҳоси - 2,92 миллион евро. Испан клуби квартетда 5та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди. Шу тариқа 16 очко билан «плей-офф»га чиққан клуб қўшимча бонусга эга чиқди. ЕЛ гуруҳидаги ҳар бир ғалаба «Вильярреал»га 570 минг евро келтирган бўлса, дуранг ортидан 190 минг тушди. Шу тариқа жамоа гуруҳ босқичидаги ўйинлар ортидан 3,04 миллион евро топди. Бунга «плей-офф» йўлланмасини1-ўрин орқали қўлга киритиш бонуси - 1 миллион евро қўшилди. «Плей-офф» босқичларинг ўзи эса жами 10 миллион келтирди. Шундай қилиб, «Вильярреал»нинг умумий улуши 16,96 миллион еврога етганди. Испанияликлар финалдаги ғалаба билан яна 4 миллионга эга чиқишди. Хуллас, ЕЛ ғолибининг жами улуши 20,96 миллион еврони ташкил этди. Бунга энди телеҳуқуқлар сотуви улуши қўшилади.

**         «Манчестер Юнайтед»га келсак, жамоа евромавсумни ЧЛ гуруҳ раундида бошлади. Бу турнирдаги иштирок «қизил иблислар»га 23,35 миллион евро келтирди. Бу сумма ичига иштирок тўлови (15,25 миллоон) ва 3та ғалаба бонуси (8,1 миллион) киради. Оле-Гуннар Сульшер жамоасининг ЕЛдаги улуши эса 10 миллион еврони ташкил қилди. Шундай қилиб, «МЮ» якунланган евромавсумда 33,35 миллион евро топди (бунга телевизион ҳуқуқлар сотуви улуши қўшилмаган).

 

ЕЛ: мукофот жамғармаси тақсимоти

Гуруҳ босқичидаги иштирок учун - 2,92 миллион евро

Гуруҳ босқичидаги ғалаба баҳоси - 570 минг евро

Гуруҳ босқичидаги дуранг баҳоси - 190 минг евро

1|16 финалга чиқиш бонуси - 500 минг евро

1|8 финалга чиқиш бонуси - 1,1 миллион евро

1|4 финалга чиқиш бонуси - 1,5 миллион евро

1|2 финалга чиқиш бонуси - 2,4 миллион евро

Финалга чиқиш бонуси - 4,5 миллион евро

Финалдаги ғалаба бонуси - 4 миллион евро


Ж.БОБОХОНОВ  тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:41, 16.06.2021.
Ўқилди: 10726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.