Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Олич ЦСКАдан бўшатилди

Баҳо:
+ | -

Ивица Олич ЦСКА бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. 

Клубнинг собиқ ҳимоячиси Алексей Березуцкий москваликларни вақтинчалик бошқариб турадиган бўлди.  

Раҳбарият Олич билан ҳамкорликни бекор қилиш сабабларини маълум қилмади. 41 ёшли мутахассиснинг ўзи эса жамоа мухлислари билан хайрлашувда шундай деди:

«Клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказдим. Суҳбатдан сўнг клуб ҳамкорликни тугатишга қарор қилди. Асосий сабаб — иш ва жамоанинг келажаги тўғрисида бошқача қараш.

Натижадан афсусдаман, чунки янги мавсумни кутаётгандим ва унга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўраётгандим.

ЦСКА клубидаги барчага ва жамоа мухлисларига соғлик, бахт ва келажакда муваффақиятлар тилайман», — дейди Олич.

Хорватиялик собиқ форвард шу йилнинг апрель ойи бошида ЦСКА бош мураббийлигини қабул қилиб олганди. Унинг бошчилигида жамоа 9та ўйин ўтказиб, 4тадан ғалаба ва мағлубият, бир дурангни қайд этди. 

ЦСКА мавсум якунларига кўра РПЛда 6-ўринни эгаллади ва 20 йилда илк бор еврокубокларга чиқа олмади. 

Олич 8 июнь куни аввалги иш жойи Хорватия миллий жамоаси мураббийлар штабига қўшилган эди. 13 июндан кейин  ЦСКАга қайтиши хабар қилинганди.

Киритилди: 19:22, 16.06.2021.
Ўқилди: 2265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик