Рафаэль Бенитес "Эвертон"нинг янги мураббийи бўлиб кутилмоқда. Sky Sports журналисти Жим Уайтнинг сўзларига кўра, мураббий ва клуб ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичга етиб келган.
Бенитеснинг сўнгги клуби Хитойнинг "Далиан Йифан" клуби бўлиб, у январ ойида мазкур клубни тарк этган эди. Испаниялик футболчи "Ливерпуль", "Интер", "Челси", "Наполи" ва "Реал" даги фаолияти билан танилган.
"Эвертон" ўтган мавсумда АПЛда ўнинчи ўринни эгаллади.