Женнаро Гаттузо "Тоттенхэм"нинг янги мураббийига айланади.
Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, 43 ёшли италиялик мутахассис "шпорлар" билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган, унга кўра у мавсумда 2,5 миллион евро ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Гаттузо "Фиорентина"ни бир ой давомида клубда ишламасдан тарк этди.
"Тоттенхэм" Жозе Моуриньони апрель ойида истефога чиқарганди.