Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Виктор Кумиков: «Кенжисариевни таркибга қўшиб, «Бунёдкор» тўғри йўл тутди»

Баҳо:
+ | -

Мамлакат чемпиони “Бунёдкор” ўзининг иккинчи хорижий йиғинини Анталияда олиб бормоқда. “Қалдирғочлар” бу ерда “Blue waters” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Ҳозирги кунда ушбу отель жуда кўплаб бошқа мамлакат клублари учун “база” вазифасини ўтаб бермоқда. Ана шундай жамоалардан бири Қозоғистон чемпиони “Шахтёр”дир. Бу жамоа устози Виктор Кумиков Муборакнинг “Машъал” ва Қаршининг “Насаф” жамоаларидаги фаолияти орқали ўзбекистонлик ишқибозларга яхши таниш. Фурсатдан фойдаланиб, Виктор Бальютовичга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик.

- Аввало, Сизни бу ерда учратиб турганимиздан ҳурсандман. Кеч бўлса-да, Қозоғистон чемпионлиги билан муборакбод этиб ўтмоқчиман.
- Табрик учун катта раҳмат. Мен ҳам ўз навбатида ўзбекистонлик қадрдонларимни бу ерда учратганимдан ва уларнинг илиқ муносабатидан бошим осмонга етди.

- Виктор Бальютович, фаолиятингизни Қозоғистонда давом эттираётган бўлсангиз-да, Ўзбекистон чемпионати натижаларидан бохабар бўлиб турсангиз керак.
- Албатта, ахир фаолиятимнинг ёрқин дамлари айнан Ўзбекистон чемпионатида ўтган-ку! Қолаверса, юртингизда жуда кўплаб қадрдонларим, таниш-билишларим ва шогирдларим бор. Интернет орқали натижаларни кузатиб, яқинларимни ғалабалар билан муборакбод этиб тураман.

- Қозоғистонга ўзингиз билан Лутфулла Тўраевни олиб кетмоқчи бўлганингиз ростми?
- Ҳа, бошида шундай қилмоқчи эдим. Аммо унинг “Насаф” билан шартномаси якунланмаганди. Тўраевнинг қаршиликлар билан келишиви ниҳоясига етгач эса унга бошқа жамоаларнинг қизиқиши ортди. Натижада у “Бунёдкор”га ўтди. Бу хабарни эшитгач, Лутфулланинг қарорини қўллаб-қувватладим. Боиси у ўз юртининг энг кучли жамоасига ўтиб, тўғри йўл тутганди. Энди унда терма жамоадан муқим жой эгаллаши учун яхшигина имконият пайдо бўлди.

- “Насаф”нинг ОФК кубогида эришган муваффақиятидан қувонган бўлсангиз керак. Ҳар ҳолда Сиз тарбиялаган кўплаб футболчилар қўлга киритилган ғалабанинг бош сабабчилари бўлишди.
- Албатта, қитъанинг иккинчи даражали мусобақаси ғолиби бўлган “Насаф” мени хурсанд қилди. Бир пайтлар менинг кўрсатмаларим асосида тажриба тўплаган футболчиларни шоҳсупада кўриб очиғи жудаям хурсанд бўлдим. Телефон орқали собиқ жамоадошларимни табрикладим.

- Ўзбекистон чемпионатидан тўппа-тўғри Қозоғистон футболига йўл олдингиз. Бу икки мамлакат футболини таққослаб бера оласизми?
- Ўзбекистон чемпионатида асосан техника эвазига ғалаба қозонилади. Шу боисдан ҳам юртингизда жуссаси катта бўлмаган ўйинчилар кўп. Қозоғистонда эса ундай эмас. Якка курашлар ва жисмоний имкониятлар қозоқ футболида муҳим ўрин тутади.
Баъзи-баъзида иккала мамлакат футболини ташкилий жиҳатдан ҳам солиштириб кўраман. Масалан клубларнинг инфратузилмаси бўйича Ўзбекистон кучлироқ деб ўйлайман. Лекин оммавий ахборот востиларининг чемпионатга бўлган эътибори, учрашувларни телевидение орқали трансляция қилиниши, шунингдек клубларнинг веб-сайтлари борасида Қозоғистон анчайин илгарилаб кетган.

- Хорижлик мутахассис сифатида Ўзбекистон футболининг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз?
- Бунга икки хил ёндашиш керак. Биринчиси – Ўзбекистон чемпионати ва кубоги учрашувлари, иккинчиси – Ўзбекистон терма жамоаларининг иштироки. Ички мусобақаларнинг савияси 2008-2010 йилдагидек эмас. У пайтда чемпионатга бўлган қизиқиш жуда баланд эди. Мухлислар Ривалдо, Жепаров, Ҳасанов, Кападзе, Аҳмедов, Гейнрих каби юлдузларни томоша қилиш учун стадионларга келишарди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатининг юлдузи ким? Менимча ҳамма хорижга кетиб бўлди. Бироқ мана шу жиҳат терма жамоа учун фойдали бўлди. Абрамов устозлик қилаётган жамоанинг 90 фоиздан ортиғи хориж клублари шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бу эса миллий терма жамоанинг ўйинлари анча жонлантирди.

- Айни пайтда “Бунёдкор” билан шуғилланишаётган Данило Белич ва Эмил Кенжисариевларнинг имкониятларини яхши билсангиз керак. Улар “Бунёдкор”ни кучайтира олишадими?
- “Бунёдкор” Кенжисариевни ўз сафига қўшиб олиб, жудаям тўғри йўл тутди. Ҳозирги кунда Кенжисариев каби техникаси юқори бўлган тезкор футболчини топиш қийин масала. Беличнинг илк бор кўрган пайтларим унинг маҳорати юқори эканлигига амин бўлганман. Бироқ у жароҳат олиб, маълум вақт футболсиз қолди. Агарда Данило Белич ўзининг аввалги формасини тиклаб олса, у ҳам “Бунёдкор” учун самарали харид бўлади.

- “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиблари билан танишмисиз?
- Ҳа, хабардорман. Илгари Ўзбекистон клублари араб мамлакатлари жамоалари билан рўбарў келарди. Энди эса шарқий мамлакат вакиллари билан ҳисоб-китоб қилиш даври келди. Ҳар бир нарсада ҳикмат бўлагиндек, “Бунёдкор”нинг шарқий минтақадаги иштироки қандайдир сюрпризларни тақдим этишига ишоняпман. Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан шарқий минтақа жамоалари билан ҳам бемалол ўйнай олишларини исботлашиб, ўзбек футболи тарихида янги саҳифа яратиши керак.

- 2012 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлиги учун кураш қайси жамоалар ўртасида кечади деб ўйлайсиз?
- Агарда “Насаф”ни етакчилар тарк этишмаганида Қарши жамоасини ҳам даъвогарлар қаторига киритган бўлардим. 2012 йилги чемпионлик пойтахт жамоалари ўртасида кечиши тобора ойдинлашиб бормоқда. “Пахтакор” бир неча йилдан буён ёшларга эътибор бериб келади. Ўша ёшлар бугунги кунда ўсиб-улғайишди. Мана энди клуб раҳбарияти ушбу ўйинчилар олдига вазифа қўйиб, натижа талаб қилишга ҳақли. “Бунёдкор” аъзоларида ҳар доимгидек етакчилик ҳусусияти бор. Шунингдек, сўнгги йиллардаги ғолибона юриш жамоа руҳиятини кўтариб турибди.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:37, 03.02.2012.
Ўқилди: 12213 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.