Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган Италиянинг «Женоа» клуби «Ювентус» ҳимоячиси Жанлука Фработта билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда. «Женоа» Фработтани бир мавсумга ижарага олди. Томонлар аллақачон барча шартлар юзасидан келишиб олишган.
А Сериянинг сўнгги мавсумида Фработта «кекса синёра» таркибида 15 та учрашувида қатнашди ва битта голли узатмани амалга оширди.













