Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Локомотив» «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Локомотив” «Андижон» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Аслида 4 февраль куни бўлиб ўтиши лозим бўлган ушбу ўйин пойтахтдаги об-ҳавонинг ноқулай бўлаётганлиги туфайли ўзаро келишувга кўра бир кун олдин бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин тўлиқ темирйўлчиларнинг устунлиги остида ўтди. Буни баҳсда қайд этилган йирик ҳисобдан ҳам билиб олиш мумкин. БАА йиғини доирасида жамоа бир нечта учрашувларда мағлуб бўлганидан сўнг кўпчилик жамоанинг имкониятларини паст баҳолай бошлаганди. Аммо Хорен Оганесян шогирдлари бугунги ўйинда бу гап-сўзлар ноўрин эканлигини исботлашди. Учрашувдаги ҳисоби ёш ҳужумчи Алишер Шоғуломов очди. Зайниддин Тожиев рақиблар дарвозасига иккинчи тўпни киритган бўлса, Жора Оганесян ўйинга нуқта қўйди – 3:0.

Таъкидлаш лозимки, ўйин бунданда йирикроқ ҳисобда якунига етиши мумкин эди. Бир неча вазиятларда аниқлик етишмаган бўлса, Александр Шадрин томонидан киритилган тўп ҳисобга олинмади.

Назорат ўйини
«Локомотив» - «Андижон» 3:0
Голлар:
Алишер Шоғуломов, Зайниддин Тожиев, Жора Оганесян. 
«Локомотив»: Артур Парванов, Рустам Аъзамов, Аюбхон Нўъмонов, Анвар Бердиев, Собир Усмонхўжаев, Шерзод Шарипов, Садриддин Абдуллаев, Алишер Шоғуломов, Зайниддин Тожиев, Элёр Жаҳонов, Дилшод Жабборов.
Захирадан майдонга тушганлар: Бахтиёр Ашурматов, Музаффар Умрзоқов, Жора Оганесян, Ромик Хачатрян, Иброҳим Раҳимов, Александр Шадрин, Бобур Тиллабоев, Ислом Иномов.
«Андижон»: Александр Петухов, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Икром Ибрагимов, Илдар Маматказин, Баҳром Абдураҳимов, Иброҳим Отахонов, Санжар Тўрақулов, Константин Якубовский, Рустам Аъзамов, Акмал Жўрабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Акбар Ходжаев, Азиз Қаюмов, Жасур Йўлдошев, Тимур Васильев, Ислом Аҳмедов, Александр Половков, Азамат Исаев.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 09:11, 04.02.2012.
Ўқилди: 13918 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.