Ҳеч ҳам қизиқиш доирасидан четда қолдира олмаётганимиз "Копа Америка" турнирининг 3-тури ҳам ўз якуинга етди. Қизиқарли ўйинлар, бир қатор рекордлар билан бир қаторда турнир ўзига яраша қийинчиликларга ҳам дуч келмоқда. Хусусан, коронавирус билан касалланишлар ҳолати тобора ошиб бормоқда. Аммо бу чемпионатнинг давом эттирилишига тўсиқ бўла олмаяпти. Якунига етган 3-тур бизга бир қатор қизиқ баҳсларни тақдим этди. Шу натижаларни бир эслаб ўтамиз.
"А" гуруҳи
Авваломбор "А" гуруҳдаги ўйинларга тўхталиб ўтамиз. Илк учрашувда икки аутсайдер терма жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Венесуела - Эквадор ўйини голларга ва ҳавфли вазиятларга бой бўлди. Ўйиннинг 39-дақиқасида Айртон Пресьядо Эквадор фойдасига ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 51-минут ўтиб бораётган бир пайтда эса рақиблар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Орадан роппа-роса 20 дақиқа ўтиб Гонсало Плата яна ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Рональд Эрнандес Венесуэлани мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.
Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида бироз кутилмаган натижа қайд этилди, яъни Колумбия Перуга имкониятни бой берди. Ўйиннинг 17-дақиқасида Перу футболчиси Серхио Пенья ҳисобни очиб берган бўлса, 51-дақиқада Мигель Анхель Борха пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Бироз ўтиб эса Йерри Мина ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва ҳисоб бошқа ўзгармади. Шундай қилиб, Колумбия терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйин очко йўқотмоқда.
"B" гуруҳи
Ушбу гуруҳда эса кураш анча қизғин бўлмоқда. 3-тур иккинчи кунидан ўрин олган илк баҳсда Чили - Уругвай жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Ўйиннинг 26-дақиқасида Чили футболчиси Эдуардо Варгас ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида эса яна Чили футболчиси Артуро Видаль гол урди, аммо ўз дарвозасига. Шундай қилиб, ушбу ўйин 1-1 ҳисобида ўз якунига етди.
Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида Аргентина терма жамоаси Парагвайга қарши майдонга майдонга чиқди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Александро Гомес ҳисобни очиб берди ва бу гол ягоналигини сақлаб қолди. Ушбу натижадан сўнг, "Альбисилесте" карвонбошиликни давом эттирмоқда.