Кўпчилик мухлислар томонидан Суперлига 11-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" учрашуви қаерда ўтказилиши бўйича саволлар келиб тушмоқда.
Футбол мухлисларига шуни маълум қиламизки, 2021 йилнинг 14-май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ассоциация раҳбариятининг топшириғига асосан "Қўқон-1912"," Андижон", "Машъал" ва "Сурхон" клубларнинг уй учрашувларини ўтказадиган стадион ёриткичлари талаб даражасига келтирилмагунча, уй учрашувлари нейтрал майдонда ўтказиши айтиб ўтилган.
Мазкур ҳолат футболчилар ва томошабинлар саломатлиги учун муҳим аҳамият касб этади.
Шундай экан, токи стадион ёриткичлари талаб даражасига келтирилмас экан, мухлислар "Сурхон"нинг уй учрашувларини кўра олмайдилар.
Нафақат "Пахтакор" билан, балки "Сурхон" жамоасининг бошқа уй учрашувлари ҳам нейтрал майдонда ўтказилади.