Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"Челси"нинг чемпионлк йўли

Баҳо:
+ | -


Агар мавсум бошида кимдир "Челси" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади деб айтганида, бу одамнинг футбол ҳақидаги билимига катта шубҳа билан қарашарди. Аммо "Аристократлар" буни уддалади.


"Челси" 2020-2021 йилги Чемпионлар лигаси ғолиблигидаги йўли.


Гуруҳ босқичи

Лондонликлар турнир бошланишида даража жиҳатдан ўзига яқин клуб билан тўқнаш келди. "Севилья" билан учрашувда голли вазиятлар нисбатан кам бўлди. Ёки жамоалар бир-бирларидан қўрқишди. Чунки, ҳар икки жамоа "Краснодар" ва "Ренн" билан осонликча натижага эришишларини аниқ билишган.
"Челси" кейинги тўртта учрашувда ғалаба қозонди ва плей-офф масаласини муддатидан аввал қўлга киритди.
"Севилья" билан жавоб ўйинида Оливье Жирунинг покери эвазига асосий рақиб таслим этилди. Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурди сўнгги тур расмиятчилик учун ўтказилди.
2021 йилнинг январида, Френк Лэмпард "Челси"дан кетганида, аксарият мутахассислар ҳайрон бўлишди. Ҳақиқатан ҳам, натижалар яхшиланаётганди ва янги қурилаётган жамоа сифатида Лэмпардга имкон берилиши керак эди.
Аммо, вазият шуни кўрсатдики, Мария Грановская Томас Тухелнинг номзоди илгари суриб, адашмаган эди.


1/8 финал. "Атлетико Мадрид" (умумий ҳисоб - 3:0)

Ўз гуруҳининг ғолиби сифатида нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросимида "Челси" биринчи ўринни эгаллаган жамоалар қаторидан жой олди. Бироқ рақиб Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико Мадрид" бўлди.
Тухел ПСЖдан кейин "Челси" билан ҳам Симеонени таслим этишни уддалади. Биринчи учрашувда Жиру томонидан киритилган гол Лондон клубига ғалаба келтирди.
Жавоб ўйинида Ҳаким Зиеш ва Эмерсон биттадан гол уриб жамоага чорак финал йўлланмасини тақдим этишди.


Чорак финал "Порту" (умумий ҳисоб - 2:1)

Чорак финалда "Челси" рақибнинг ҳимоядаги хатоларидан қандай фойдаланиш бўйича "мастер-класс" ўтиб берди. Жоржиньонинг пасидан сўнг Мейсон Маунт гол урди. Иккинчи бўлим якунига яқин Бен Чилуэлл ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.
Жавоб ўйинида Тухел натижани ушлаб қолиш учун ўйнади. "Порту" футболчиси Меҳди Тареми гол урганида компенсация қилинган дақиқалар аллақачон тугаб бўлган эди. Бу жамоа учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса-да, турнирнинг энг чиройли голи деб топилишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмади.


Ярим финал. "Реал Мадрид" (умумий ҳисоб - 3:1)

Ажабланарлиси шундаки, Тухел Зидандан ҳам устун кела олди. Уйдаги учрашувда "қироллик клуби" Карим Банземанинг индивидуал маҳорати ҳамда рақибнинг голга айланмаган ҳужумлари туфайли дуранг натижани сақлаб қолди. Ушбу ўйинда Мадриднинг энг яхши ярим ҳимоячилари Канте ва Жоржиньога қарши амалда ҳеч нарса қила олишмади.
Иккинчи ўйин ҳам "кўклар" нинг устунлиги билан ўтди. Биринчи бўлимда Тимо Вернер Кай Хаверцнинг зарбасидан кейин бўш қолган дарвозани ишғол этди, иккинчи бўлимда лондонликлар бир нечта ажойиб имкониятлардан фойдалана олмадилар, шу туфайли интрига ўйин охирига қадар давом этди. Маунт 85-дақиқада Кристиан Пулишичнинг узатмасидан сўнг барча масалага нуқта қўйди.
"Челси" 9 йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛ финалига йўлланмани қўлга киритди.


Финал

Ва ниҳоят, "Челси" финалда турнирнинг асосий фаворитларидан бири "Манчестер Сити"ни ҳотиржам тарзда мағлуб этди. Биринчи бўлимниг ўзидаёқ, Вернер уч марта гол уриши мумкин эди.
Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳужумдаги уринишларини "Челси" ҳимоячилари Рис Жеймс, Сесар Аспиликуэта ва Антонио Рюдигер барча хавфли узатмаларни қайтаришди ва рақиб зарбаларни блоклаб қўйишди.
Тайм охирида Маунт Кай Ҳаверцни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ва у Эдерсонни алдаб ўтиб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда, "Челси" рақиб ҳужумларининг барчасини қайтарди.
Бунга "Сити" етакчиси Кевин де Брюйненинг жароҳати сабаб бўлди, аммо жамоада етарлича ижрочилар бор эди. Интрига ўйин якунигача сақланиб турган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.
Қизиқарли фактлар
"Челси" дарвозабони Эдуард Менди Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган биринчи Африкалик дарвозабон бўлди.
Томас Тухел эса, Чемпионлар Лигаси финалига кетма-кет икки йил турли жамоалар билан етиб келган биринчи мураббий сифатида тарихда қолди.
"Челси" ўз тарихида иккинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва иккала ҳолатда ҳам мавсум давомида бош мураббий алмашди. 2012 йилда Андре Виллаш Боаш ўрнини Роберто ди Маттео эгаллаган эди.
Хулоса ўрнида
Эҳтимол, Пари Сен-Жермен раҳбарлари Тухел ишдан бўшатилишидан қаттиқ пушаймон бўлишгандир, сабаби Тухел яхши даражадаги истеъдодли футболчилардан гранд жамоа туза олди, бироқ бу ғалабаларда Френк Лэмпарднинг ҳам ҳиссаси бор.

 

Киритилди: 20:56, 23.06.2021.
Ўқилди: 3411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.