Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Миржалол Қосимов: «Тайёргарлик жараёнининг муҳим босқичидамиз»

Баҳо:
+ | -

Чехиянинг номдор ва совриндор жамоаси “Баник Острава” клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозирги кунда мавсумолди машғулотларимиз қизғин палласига кирган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, ҳозир тайёргарлик жараёнининг муҳим босқичидамиз. Баъзи бир чизиқларни маҳоратли легионерлар билан тўлдирмоқчимиз. Шунинг учун ҳам кўригимизда бир қатор хорижлик футболчилар иштирок этишмоқда. Уларга қўяётган талабимиз шуки, маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиб, жамоамиз ўйинини кучайтиришлари керак. Шунингдек, легионерлар ўз ортларидан ёшларни эргаштиришлари ва шу орқали ўзбек футболига фойда келтиришлари лозим. Умуман олганда, легионер футболчи маҳаллий ўйинчилардан яққол ажралиб туриши керак.

Бугун икки хил таркибни майдонга тушириб, ихтиёримизда бўлган деярли барча ўйинчиларни текшириб олдим. Шавкат Саломов, Анвар Ражабов ва Баҳодир Пардаевнинг имкониятларини яхши билганим учун бу учликка бошқа топшириқ бердим ва улар индИвидуал машқлар бажаришди. Дилшод Жўраевда кичик жароҳат борлиги учун уни бугун майдонга туширганим йўқ.

Чехия жамоаси бизга яхшигина спарринг рақиб бўлди. Ушбу ўйиннинг фойдали томонлари кўп. Чехлар билан ўйинда кўригимизда бўлиб турган футболчиларни маҳоратларини синовдан ўтказиб олдик. Шунингдек, ўзимизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни яна бир бор текшириб,  тактик режаларимизни синаб олдик, - деди Миржалол Қўшоқович.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:32, 05.02.2012.
Ўқилди: 13367 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.