«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги «Монако» яримҳимоячиси Бальде Кейта ўйинларига қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Италия матбуоти хабар беради. Мураббий ва футболчи ўртасидаги учрашув Каприда бўлиб ўтди. Эҳтимол, Индзаги Кейтани «Интер» таркибида кўришни хоҳлайди. У бир пайтлар Римнинг «Лацио» клубида ушбу футболчи билан бирга ишлаган.
Кейта ўтган мавсумни «Сампдория» сафида ижарада ўтказди. Transfermarkt футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.