Кириш Регистрация

Сурия олимпиячилари Японияни мағлубиятга учратишди

Баҳо:
+-1 | -

Олимпиада-2012 Осиё саралашидан ўрин олган Сурия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда суриялик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада Муҳаммад Фарис томонидан очилган бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Кенсуке Нагаи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аммо японлар барибир мағлубият қочиб қутула олишмади. 90-дақиқада Аҳмад ас-Солиҳ томонидан киритилган гол Сурия олимпия терма жамоасига Олимпиада-2012 3-саралаш раундидаги учинчи ғалабани туҳфа этди.

Ушбу ғалабадан сўнг Ҳайтам Жатал шогирдлари очколар сонини 9га етказиб, Япония билан тенглашиб олишди ва Лондон Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишга яхши имконият ҳосил қилишган. Қайд этиш жоиз, ушбу икки терма жамоа ўртасидаги Японияда бўлиб ўтган баҳсда ҳам айнан 2:1 ҳисоби қайд этилган, Юки Отсу томонидан 86-дақиқада киритилган гол японларга ғалаба келтирганди.

“С” саралаш гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашув Баҳрайн ва Малайзия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин 5 февраль, якшанба куни, Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

Олимпиада-2012 Осиё саралаш
3-саралаш босқичи
4-тур учрашуви

СУРИЯ – ЯПОНИЯ 2:1 (1:1)
Голлар: Муҳаммад Фарис (19), Аҳмад ас-Солиҳ (90) — Кенсуке Нагаи (45).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:12, 05.02.2012.
Ўқилди: 12181 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.