Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эрон бош мураббийи: «Муваффақият сири — меҳнат»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоасидан фарқли равишда, Эрон термаси ЖЧ-2022 саралашида ўта мураккаб вазиятдан чиқиб кетди ва кейинги раундга йўл олди. Яъни форслар Баҳрайнда ташкиллаштирилган марказлашган турнирда 4та ўйинни ҳам ғалаба билан якунлаб, гуруҳда 1-ўринга кўтарилишди. Ваҳоланки, Драган Скочич жамоаси бунга қадар 6 очко билан атиги 3-ўринни эгаллаб турган ва пешқадам Ироқ термасидан 5 очко орқада эди. Форслар Теҳронга қайтишгач, бош мураббий Драган Скочич махсус матбуот анжуманида қатнашиб, муваффақият омилларига алоҳида тўхталди.

«Ўзимга тўлиқ ишонаман, жамоамга ҳам. Эътиборни фақат ва фақат ўйин, ишга қаратдик. Ҳа, бизни етарлича танқид қилишди, лекин ишлашда давом этдик. Вазият чиндан ҳам, мураккаб эди. Олдимизда турган 4та ўйинда ҳам ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқишимизни билардик. Чунки асосий рақибларимизда 3тадан ўйин қолганди. Ҳар 4 кунда майдонга тушиш осон эмас, албатта. Бунда мураббий аввало, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиши шарт. ОФК гуруҳимиз ўйинларини Баҳрайнга берганида, бунга эътироз билдирганим рост. Лекин Манамага боргач, фикрим ўзгарди - ташкилотчилик маъқул келди. Қисқаси, фақат ишлаш қолганди. Ишонасизми, кунига 20 соатдан ишладик ва бу ўз самарасини берди. Эътибор қаратгандирсиз, бирор ўйинда Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Карим Ансарифардни тенгданига майдонга туширмадик. Албатта, футболчиларни тушунаман, улар ўйнашни хоҳлашади, аммо натижа муҳим эди ва буни йигитларга астойдил у?тирдим. Оддий айтганда, жамоага нима яхши бўлса, шуни бажаришга интилдим. Ҳозир шартномам тугади. Буёғига нима бўлишини федерация ҳал қилади. Шартномани узайтириш ўзимга боғлиқ эмас. Хоҳишим битта - Эрон терма жамоасини ЖЧ-2022да кўриш», - деди Драган Скочич.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:49, 26.06.2021.
Ўқилди: 2507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.