Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Англия премьер-лигасида пенальтидан гол киритиш бўйича етакчилик қилмоқда.
Бугун "Челси"га қарши ўйинда (3:3) иккита пенальтини амалга оширган Уэйн Руни бу борада жамоасининг умуммавсум давомидаги аниқ амалга оширилган пенальтилари сонини саккизтага етказиб олди.
"Бу борада "МЮ" Англияда етакчи", деб ёзмоқда Opta Sports нашри.