Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Виктор Жалилов: “Бугунги дурангдан қониқмадим”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун ўйин темпи яхши бўлди, натижа ҳам адолатли. Биз ҳам ғалабага яқин келдик, “Металлург” ҳам ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Умуман олганда эса, биз устунликка эришдик, кўплаб ҳужумлар уюштирдик.

— Жамоа 0:2га ютқазаётганди, ниманинг эвазига ҳисобни тенглаштирди?
— Менимча, биринчи навбатда, бу жамоада характер, ирода ва куч борлигидан далолатдир. Аввалги матбуот анжуманларида футболчиларнинг жисмоний томонлама тайёр эмасликлари ҳақида гап бўлганди. Агар йигитлар тайёр бўлишмаганда, 0:2 ҳисобини тенглаштира олишмасди. Шунингдек, алоҳида футболчиларнинг маҳоратини эътироф этиш лозим. Албатта, таркибимизда шунақа ҳужумларни бошлайдиган, давом эттирадиган ва самарали якунлай оладиган ўйинчилар кўп бўлишини хоҳлайман. Муҳими, футболчиларимиз вазият мураккаблашганига қарамай, ўйиннинг боришини ўзгартириб, голлар уришни уддалашди.

— “Навбаҳор” бугунги кучли рақиб майдонида қайд этилган дурангдан қониқдими?
— Сўнгги 20-25 дақиқанинг боришидан келиб чиқсак, бугунги натижадан қониқмадим. Голлар урганимиздан кейин ҳам ташаббусга эришдик, яна имкониятлар вужудга келди, аммо улардан фойдалана олмадик. Албатта, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, шу боис, дурангдан кўнглим тўлмади. Умуман олганда, сафарда дуранг ўйнаб, уйдаги барча ўйинларда ғалаба қозониш эвазига чемпион бўлиш ҳам мумкин.

— “Навбаҳор” аввалги 10 та ўйинда 9 та гол урди. Бу кам эмасми?
— Мен учун кўпроқ ҳужум уюштиришимиз муҳим. Янада кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди, лекин ҳужум чизиғида муаммомиз бор. Буни мутахассис бўлмаганлар ҳам пайқашлари мумкин. Аммо ишлашда давом этамиз. Мана, сўнгги 3 та ўйинда 6 та гол урдик. Албатта, ҳолатни яхшилашга астойдил уриняпмиз, лекин бошқа жамоалар ҳам бир жойда тўхтаб қолмаяпти.

— Кейинги турда жамоангиз водий дербисида “Андижон”га қарши ўйнайди. Мазкур ўйин ҳақида нима дея оласиз?
— У дерби бўладими ёки оддий ўйинми, барча ўйинлар кескин курашлар остида кечмоқда. Кечаги ўйинларда ҳам кўрдик, жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қандай бўлишига қарамай, учрашувлар муросасиз тарзда ўтди. Бизнинг бугунги ўйинимиз ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ўйинлар шундай темпда ўтадиган бўлса, бу футболимиз ривожига хизмат қилади. Истагим – майдонда сифатли ҳаракатларни амалга оширадиган футболчилар кўпайсин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:20, 27.06.2021.
Ўқилди: 2311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.