Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Кенжисариев: «Бунёдкор» мавсумга жиддий тайёрланмоқда»

Баҳо:
+ | -

Анталияда олиб борилаётган мавсумолди йиғинида иштирок этаётган Эмиль Кенжисариев «Бунёдкор» матбуот хизматига ўзининг янги жамоасидаги илк таассуротларини гапириб берди.

«Бунёдкор» жудаям аҳил жамоа экан. Янги клубда ўзимни худди аввалдан ўйнагандек ҳис қиляпман. Очиғини айтсам, сўнгги тўрт мавсумни «Актобе» клубида ўтказиб, у ернинг муҳитига ўрганиб қолгандим. Ҳозирги кунда янги жойга кўчиб ўтган бўлсам-да, ҳеч қандай муҳит ўзгарганини сезмаяпман», - деб гап бошлади Кенжисариев.

- Олиб борилаётган машғулотларга қандай баҳо берсиз?
- Миржалол Қосимов бошчилигида ўтказилаётган машғулотлар жудаям қизиқарли ва ранг-баранг. Биз футболчилар унинг кўрсатмаларини мароқ билан бажариб, вақт қандай ўтаётганини сезмай ҳам қоламиз. Шахсан менга Қосимов инсон сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам жудаям ёқди. У аққли ва техник футбол тарафдори. Бу услуб эса менинг ўйинимга бегона эмас.

- «Бунёдкор»нинг ўйин услуби Сизда қандай таассурот уйғотмоқда?
- Ҳозирча «Бунёдкор» билан уч кун бирга шуғулланиб, битта назорат учрашувида майдонга тушдим. Шу боисдан ҳам жамоадошларим ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлганимча йўқ. Лекин шуни сезиб турибманки, «Бунёдкор» мавсумга ўта жиддий тайёргарлик олиб боряпти.»

- Ўзбекистон чемпиони ҳақида нималар биласиз?
- Янги жамоага ўтишимдан аввал ўз яқинларим билан маслаҳатлашдим. «Бунёдкор» тўғрисида анча илгари эшитгандим ва клубни Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаси сифатида яхши биламан. Қисқа қилиб айтганда, жамоа ҳақида умумий тасаввурга эгаман. Жамоа сардори Виктор Карпенкони Қозоғистонда ўйнаган пайтларидан бери танийман.

- Сизга майдоннинг қайси нуқтасида ўйнаш осонроқ?
- Мураббий мени қайси амплуага қўйишидан қатъи-назар, унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Ўзимга кўпроқ чап қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаш қулайроқ.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 04:31, 06.02.2012.
Ўқилди: 12881 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.