Европа чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган 4та учрашувдан сўнг чорак финалнинг 2та жуфтлиги аниқ бўлди.
Бельгия терма жамоаси кейинги босқичда Италия билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс 2 июль, жума куни бўлиб ўтади.
3 июль куни эса Чехия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.
Чорак финалнинг қолган жуфтликлари бугун ва эртага бўлиб ўтадиган нимчорак финал босқичи ўйинларидан сўнг аниқланади.