Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Илҳомжон Мўминжонов: «Очколар йиғишда давом этамиз»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов Про-лиганинг навбатдаги тури доирасида "Арал Самали"га қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан футболчиларни ва мухлисларимизни табриклаб қоламан. Рақибимизни ўрганиб чиқиб ўйинга астойдил тайёргарлик кўрган эдик.

Биринчи бўлимда йигитларимиз анча шошқалоқлик қилишди. Ҳужумда кўплаб хавфли вазиятларни яратишган бўлишса ҳам голлар ура олишмади. Иккинчи бўлимда улар анча ўзларига келишди ва биз берган кўрсатмаларни бажариб, стандарт вазиятдан гол киритишди. Кейинчалик ўйинни назорат остига олган ҳолда позицион ҳужумларни яратиб, бундан унумли фойдаланишди ва муҳим ғалабага эришишди. Агар ҳар бир яратилган вазиятдан фойдаланиб қолганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўринишга эга бўларди. Лекин буни футбол дейдилар. 4:0 ҳисобидаги ғалабага ҳам шукурлар айтаман. Биз очколар йиғишда давом этиб, мақсад сари интиламиз.

Бугунги кунда кичик Дарко Станоевич, Абдул Азиз Юсупов ва Отабек Зокировлар билан дўстона хайрлашдик. Уларга ўйин амалиёти кераклиги учун бошқа жамоага ўтишади. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида бир нечта ўйинчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар бу келишувлар амалга ошмаса ўзимизнинг футболчилар билан курашни давом эттирамиз. Айтиб ўтилган уччала футболчига келгусида яхши жамоага ўтиб, ўйин амалиётига эга бўлишларини хоҳлар эдим.

Улуғбек Хошимов ҳақида айтадиган бўлсак, у ҳали 20 ёшда ва аста-секинлик билан ўз ўйинини топади деб ўйлайман. Машғулотларда астойдил шуғулланишига қарамай, тажриба етишмовчилиги сабаб, расмий ўйинларда озгина шошиб қолмоқда. Ўйлайманки, мана шу беллашувлар орқали голлар уришни бошлайди ва келгусида яхши ҳужумчига айланади.

Марко Обрадовичга келсак, унинг жамоа билан йил охиригача тузган шартномаси мавжуд. Агар кейинги йилга яхши таклифлар келиб тушса бошқа жамоага ўтиши  мумкин.Бу йил Обрадович ўзининг чиройли ўйини ва голлари билан барчамизни ҳурсанд қилади деган умиддаман. Биз эса очколар йиғишда давом этамиз "- деди Илҳомжон Мўминжонов.

"Нефтчи"  матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 07:13, 28.06.2021.
Ўқилди: 1558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8714]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5433]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3551]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2953]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2325]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2271]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1587]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1424]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1413]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1250]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик