Франция терма жамоаси мураббийлар штаби Евро пайтида ғайриоддий муаммога дуч келди.
Маълум қилинишича, мутахассислар жамоанинг кўплаб футболчилари кечгача компьютерларида телевизион кўрсатувларни томоша қилиб, видеоўйинлар ўйнаб юрганликлари билан курашишлари керак эди.
Франция терма жамоасининг собиқ вакили Филипп Турнон ушбу маълумотга изоҳ берди.
"Йигитлар онлайн ўйинлар ўйнашяпти, назорат қилишнинг иложи йўқ, чироқ ёниб турганлигини кўриш учун хонадан хонага доим ўта олмайсиз!
Уларнинг ҳар бирида битта ёки иккита телефон, планшет, компьютер бор ва бу борада биз ҳеч нарса қила олмаймиз", - деди Филипп.